Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

13
Ҳуқуқий билимлари куни.

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг
10-12 октябрь кунлари “Ҳуқуқий билимлар куни” шиори остида Хива шаҳридаги “Ичон қалъа” мажмуасида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлими ходимлари томонидан ишлаб чиқилган буклет, флаер ҳамда лифлетлар тадбирда иштирок этган иштирокчиларга тарқатилиши орқали яна бир бор турли хил кўринишдаги акциялар ташкил этилди.

Шунингдек, тадбирлар жараёнида ёшлар ўртасида ҳуқуқий викторина ҳамда ёшларни билим савияларини ошириш мақсадида тест синовлари бўлиб ўтди. Ғолибларга адлия бошқармаси томонидан тайёрланган эсдалик совғалар ҳамда Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган ҳаётий муҳим масалалар бўйича ҳуқуқий қўлланмалар тарқатилди.

Бундан ташқари, тадбирлар давомида Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, солиқ, банк, шаҳар бандлик кўмаклашиш маркази ва бошқа мутасадди ташкилотлар ўзларининг кўргазмали чиқишлари билан иштирок этишди. Тадбир иштирокчиларига ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича адлия бошқармаси, ДХА ходимлари, нотариус ҳамда адвокатлар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш билан биргаликда ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган содда ва тушунарли шаклларда тайёрланган буклет, флаер шунингдек, Адлия вазирлигининг “Telegram” мессенжеридаги “Huquqiy axborot” каналига аъзо бўлишни тарғиб қилувчи кичик кўринишдаги материаллар тарқатилди.

“Ҳуқуқий билимлар куни” шиори остида Хива шаҳрида ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари юқори савияда ҳамда байрамона тусда бўлиб ўтиб тадбир қатнашчилари фаол иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки “Ҳуқуқий билимлар куни” шиори остида Хива шаҳрида жорий йилнинг 10-12 октябрь кунлари бўлиб ўтган ҳуқуқий тарғибот тадбирларида жами 4 мингга яқин иштирокчилар иштирок этишиб, 2 мингдан ортиқ флаерлар, шунингдек 600 та ҳуқуқий қўлланмалар тадбир иштирокчиларига тарқатилди ва шаҳардаги нотариус ҳамда адвокатлар томонидан жами 115 та ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Ҳуқуқий тест викториналарида жами 500 нафар иштирокчилар қатнашиб, викторина натижаси бўйича ғолибларига 20 та совғалар топширилди.

 

 

28
Инвестицион муҳит тубдан яхшиланмоқда

Жорий йилнинг 27 август куни Хива шаҳар “Ичон қалъа” мажмуида вилоят адлия бошқармаси ҳамда Хива туман ва шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган акция бўлиб ўтди.

Мазкур акцияда мажмуага ташриф буюрган сайёҳлар ҳамда ҳудудда яшовчи фуқароларга юқоридаги Фармоннинг мазмун-моҳияти ҳақида шунингдек, Фармонга мувофиқ қатор кафолат ва имтиёзлар яратилганлиги хусусида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек акция давомида бошқарма томонидан “Одам садоси”, “Коррупцияга қарши курашиш”, “Гиёҳвандлик” ҳамда “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастури тўғрисида”ги” Фармони ижроси юзасидан ишлаб чиқилган буклет ҳамда флаерлар тадбир иштирокчиларига тарқатилди.

26
Миссионерлик ва прозелитизмни олдини олиш давр талаби

2018 йилнинг 26 сентябрь куни Урганч тумани Саноат касб-ҳунар коллежида “Миссионерлик ва прозелитизмнинг салбий оқибатлари, уни олдини олишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ва вилоят “Ёшлар иттифоқи” масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари, тумандаги уюшмаган ёшлар иштирок этди.
Тадбирда ҳозирги кунда миссионерлик ва прозелитизмнинг салбий оқибатлари, миллий қонунчилигимизда диний бағрикенглик ўрнатилганлиги, миссионерлик ва прозелитизм тақиқланганлиги, ушбу ноқонуний ҳаракатлар учун жавобгарлик масалалари, уни олдини олиш чоралари, юртимизда мазкур ҳолатлар бўйича рўй берган воқеа ва ҳодисалар тўғрисидаги маълумотлар тадбир иштирокчиларига етказилиб, ушбу ҳолатлар бўйича ишланган видеоролик намойиш этилди.


24
Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга яна бир қадам ташланди.

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Хазорасп туман адлия бўлими
туман прокуратураси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3928-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда бўлим ходимлари томонидан мазкур қарор билан туманларда даражасида фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича намунавий таркибдаги идоралараро комиссиялар тузилганлиги, ушбу комиссиялар тегишли ҳудуддаги фойдаланилмаётган объектларнинг рўйхатини шакллантириши, фойдаланилмаётган объектларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича “йўл хариталари” ва инвестиция лойиҳаларини мулкдорлар билан бирга ишлаб чиқиши, мулкидан фойдаланмаётган мулкдорларга (юридик шахсларга) нисбатан таъсир чораларини қўллаш ҳақида хулоса тақдим этиши ҳамда тадбиркорларга инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиши, шунингдек қарорда кўрсатилган вазифалар ҳақида йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилди.

                                                                                                 

24
Биз коррупцияга қаршимиз.

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Урганч Давлат Университетида,
22 сентябрь куни Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиалида,
24 сентябрь куни Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Урганч филиалида Хоразм вилоят адлия бошқармаси ҳамда Урганч шаҳар ва туман адлия бўлимлари томонидан “Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида адлия флешмобига старт берилди.

Мазкур флешмобда демократик қадриятлар қарор топиб бораётган бир вақтда давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, мансаб мавқеини суистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этилиши давлат ҳокимиятининг обрўсизланишига, давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етишига, натижада амалдаги ҳокимиятга нисбатан норозиликка сабаб бўлиши, коррупциянинг маълум бир давлатда ривожланиши эса ўша давлатнинг таназзулига олиб келиши тадбирда иштирок этган иштирокчиларга тушунтирилди.

“Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида ўтказилган адлия флешмобида 1000 мингдан ортиқ ўқитувчи ва талабалар фаол иштирок этишди.

                                                                                                                           

15
Хоразм вилоятидаги туман адлия бўлимларига хизмат автомашиналари топширилди.

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Махмуджон Шухратович Истамов бошчилигида Шовот, Гурлан, Урганч ҳамда Кўшкўпир туман адлия бўлимларига хизмат автотранспорт воситаларини тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.

13
Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” телеграм каналига аъзо бўлинг ва ўз ҳуқуқингизни билинг.

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан биргаликда Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Урганч филиали ҳамда Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиалида Ҳуқуқий тарғиботнинг замонавий усулларидан фойдаланиш ва уларни оммалаштириш ҳамда Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” телеграм каналига филиал ўқитувчи ва талабаларни аъзо бўлишлари мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Мазкур тарғибот тадбирларида 3 мингдан ортиқ ўқитувчи ва талабалар қамраб олинди. Тарғибот жараёнида “Huquqiy axborot” телеграм каналига аъзо бўлиш “Ихтиёрийлик” принципи асосида ўтказилди. Тадбир тавсилотлари “8 ТВ” маҳаллий телеканал орқали тасвирга олинди. Бундан ташқари “Huquqiy axborot” телеграм каналини оммабоплигини ошириш мақсадида маҳаллий телеканаллар, шу жумладан “Хоразм”, “8 ТВ” ҳамда “S-Iqbol” телеканаллари орқали видеороликлар хар куни 4-5 маротаба мунтазам равишда эфирга узатилмоқда.

07
Хоразм вилоятида “Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйи” ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармонига мувофиқ Республикада биринчилардан бўлиб Хоразм вилоятида “Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйи” ташкил этилди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 6 сентябрь куни Хоразм вилояти Урганч шаҳри Ўзбекистон кўчаси 31/1-уй жойлашган бинода “Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйи”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими, Олий мажлис сенати аъзолари ва қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи ва ҳудудий давлат органларининг раҳбарлари ҳамда маъсул ходимлари, шунингдек ННТлар раҳбарлари ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Ушбу бинога ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда ўз фаолиятини амалга ошираётган ва бинога муҳтож нодавлат нотижорат ташкилотларини ижара тўловининг “ноль” ставкасини қўллаган ҳолда Ўзбекистон корейс, рус, татар, қозоқ маданий марказлари, шунингдек Ўзбекистон ногиронлари жамияти, Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон Чернобилчилари Ассоциацияси, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти вилоят бўлинмалари ва бошқа ННТлар, жами 19 таси жойлаштирилди.

16
Хорижий инвеститциялар - иқтисодиёт таянчи !

Жорий йилнинг 14 август куни Хоразм вилоят телерадиокомпанияси биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига қаратилган ток-шоу ўтказилди.

Мазкур ток-шоуда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, вилоят прокуратураси, вилоят божхона бошқармаси, вилоят давлат солиқ бошқармаси, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси хамда вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ходимлари иштирок этишди.

Ток-шоуда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, унда белгиланган “Ишончни ҳимоя қилиш принципи”, қўшимча кафолатлар, номарказлашган ваколатлар, соддалашган жараён, экспортга рағбат, виза имтиёзлари хамда истиқболдаги вазифалар хақида фикрлар алмашилди.

 

16
Инвеститцион мухит янада такомиллашмоқда !

Жорий йилнинг 9 август куни Хонқа туман ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига қаратилган тадбир бўлиб ўтди.Тадбирда туман адлия бўлими, туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ ва бошқа идора ва ташкилотлар ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, унда белгиланган вазифа ва янгиликлар таҳлилий тарзда тушунтирилди.
            Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбир тафсилотлари маҳаллий телеканал томонидан тасвирга олинди, йиғилиш иштирокчилари фаол иштирок этишди ҳамда ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.