Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

07
Адлия вазирлигининг тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича “Ишчи гуруҳи” Хоразм вилоятида!

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги жорий йилнинг 15 февраль кунига қадар Республика бўйлаб манзилли тарғибот тадбирларини ўтказишни бошлади.

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда олиб борилаётган барча ислоҳотлар замирида аввало инсон, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари ётади. Сўнгги йилларда инсон, унинг ҳуқуқи, эркинлиги, қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Лекин яратиб берилаётган бу имкониятлар, шарт-шароитлардан фуқароларимиз хабардорми, улар ўз ҳақ-ҳуқуқларини билишадими?

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, қонунларни қабул қилиш – бу ишнинг бир қисми, холос. Асосий масала – қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга ва масъул ижрочиларга ўз вақтида етказиш, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда қонун талабларига қатъий амал қилишни таъминлашдан иборатдир.

“Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинишидан кўзланган асосий мақсад ҳам шу.

Бу борада амалга оширилган ишлар билан бир қаторда қайд этиш жоизки, ҳали бу соҳада қилинадиган ишлар талайгина. Айниқса, умумий тарғиботдан фуқароларни безовта қилаётган масалалар бўйича тарғиботга ўтиш даври келди.

Маҳаллаларда энг долзарб, аҳолини қизиқтирадиган ва мурожаатларда кўтарилаётган муаммоли масалаларни таҳлил қилиш ва таҳлил натижасига кўра манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қонун ҳужжатлари мазмун ва моҳиятини етказиш бўйича чоралар кўришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Адлия вазирлиги томонидан 15 февралга қадар бутун Республика бўйлаб ташкил этилаётган манзилли тарғибот тадбирларининг мақсади ҳам фуқаролар, давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларга қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришдир.

Бунда, тарғибот тадбирлари икки йўналишда ташкил этилмоқда.

Биринчи йўналишда Халқ таълими вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, “Давергеодезкадастр” қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва уларнинг ҳудудий тузилмаларида ишловчи ходимларга соҳа фаолиятига оид қонунчилик моҳияти етказилиши билан бир қаторда уларнинг меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари ҳам тушунтирилмоқда.

Иккинчи йўналишда эса, турли аҳоли тоифалари ёшлар, тадбиркорлар, уй бекалари, пенсионерлар, меҳнат мигрантлари орасида тегишли қонун ҳужжатларининг мазмуни етказиш билан бир қаторда уларнинг қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражаси ҳам мониторинг қилиб борилмоқда.

Шу мақсадда, вазирликнинг малакали мутахассислари, тажрибали
педагог-профессорлардан иборат таркибда махсус ишчи гуруҳ тузилди.

Биламизки, шу каби тарғиботр тадбирларининг асосан матнли кўринишда ташкил этилаётганлиги уларнинг самарадорлигини салбий таъсир қилади.

Шу сабабли манзилли тарғибот тадбирларини ташкил этишда қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказишда кўргазмали материаллардан фойдаланиш, схематик ифодалашни қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бундан ташқари, тадбирлар давомида ҳуқуқий тарғибот соҳасига масъул ходимларга манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш бўйича маҳорат дарслари ўтказилади, уларга тегишли йўл-йўриқлар берилади.

Ҳозирда Хоразм вилоятининг барча туман (шаҳар)ларида манзилли тарғибот тадбирлари бошлаб юборилди.

Қонунлар моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ва ижрочиларга ўз вақтида таъсирчан усулларда етказиш бўйича ташкил этиладиган бу каби тадбирлар аҳолининг қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражасини ошириш билан бир қаторда жамиятда қонун устуворлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Адлия вазирлигининг шаҳар-туман адлия бўлимларига “қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика — вилоят — туман — маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш” вазифаси юклатилган.

Жорий йилнинг 6-7 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг масъул ходимлари томонидан Хоразм вилоятидаги жами 12 та туман (шаҳар)ларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.

Бу каби ҳуқуқий тарғибот тадбирлари келгусида Хоразм вилоят адлия бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан давом қилдирилади.

 

06
Ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг роли!

Урганч шаҳар ҳамда Урганч туман адлия бўлимлари томнидан томонидан жорий йилнинг 5 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга Хоразм телеканалининг “Кун мавзуси” кўрсатувида чиқиш қилинди. Мазкур кўрсатувда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг роли ҳақида адлия бўлими ходимлари томонидан тушунтиришлар берилди.

 

05
Балиқчилик соҳаси янада ривожланмоқда.

Хоразм вилоят адлия бошқармаси ҳамда унинг туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
6 ноябрда қабул қилинган “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича жойларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Хусусан жорий йилнинг 4 февраль куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси ҳамда Хива туман адлия бўлими билан ҳамкорликда туманда фаолият юритаётган “Валико плюс” фермер хўжалигида юқоридаги қарорни тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирда туманда балиқчилик йўналиши бўйича фаолият юритаётган фермер хўжаликларининг раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирок этишди. Тадбир тафсилотлари “Ўзбекистон 24” телеканали томонидан тасвирга олинди.

01
ХОРАЗМ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ҚУЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

ХОРАЗМ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ҚУЙИДАГИ БЎШ ИШ

ЎРИНЛАРГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

 

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари

 

1.      Гурлан тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси

2.      Янгиариқ тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси

 

   Туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари нотариус ёрдамчилари

 

1.      Урганч шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

2.      Боғот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

3.      Гурлан туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

4.      Гурлан туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

5.      Хонқа туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

6.      Хонқа туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

7.      Хонқа туман 3-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

8.      Хива туман давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

9.      Шовот туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

10. Шовот туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси – 1 нафар

11. Янгиариқ тумани 2-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси-

1 нафар

 

           Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг бўш лавозимларига қўйиладиган талаблар.

 

Олий юридик маълумотга эга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

 

Давлат нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси лавозимига қўйиладиган талаблар.

Олий юридик маълумотга эга ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади.

1.      танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза;

2.      номзоднинг шахсий варақаси (маълумотнома-объективка)

3.      номзоднинг паспорт нусхаси;

4.      диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусҳаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома

танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2019 йил 15 февраль кунига қадар Хоразм вилоят адлия бошқарманинг кадрлар бўлимига топширишлари керак.

МАЪЛУМОТ УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: 0 (362) 228-65-68, 0(0362) 228-65-81

 

01
Хоразм вилояти адлия бошқармасида “Ойнинг энг яхши ходими”

Маълумки Хоразм вилояти адлия бошқармасида “Ойнинг энг яхши ходими” бурчаги ташкил этилиб, ушбу бурчакда ҳар ой “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланиб, у тўғрисидаги маълумотлар бериб борилиши йўлга қўйилган.

         2019 йилнинг январь ойи якуни бўйича Хоразм вилояти адлия бошқармаси ходимлари ўртасида ойнинг энг яхши ходими аниқланди. Унга асосан бошқарманинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи,
3-даражали адлия маслаҳатчиси, Жуманиёзов Адил Худайбердиевич “Ойнинг энг яхши ходими” дея эътироф этилди ҳамда у тўғрисидаги маълумотлар “Ойнинг энг яхши адлия ходими” бурчагига жойлаштирилди.

        Шу муносабат билан Хоразм вилояти адлия бошқармаси жамоаси Жуманиёзов Адил Худайбердиевичнинг келгуси фаолиятига омад тилаган ҳолда унинг бошқарма фаолиятига қўшиб келаётган ҳиссаси учун чуқур миннаддорчилик билдиради.

31
Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантириш алоҳида эътиборда.

Хоразм вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан жорий йилнинг
30 январь куни Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Урганч филиали биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4095-сон Қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича вилоятда фаолият кўрсатаётган меҳмонхоналар вакиллари, турфирмалар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашув давомида вилоят адлия бошқармаси, солиқ бошқармаси, божхона бошқармаси, ички ишлар бошқармаси, молия бошқармаси, туризмни ривожлантириш департаменти ходимлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Тадбир тафсилотлари “Ўзбекистон 24” ҳамда маҳаллий “8 TV” телеканал томонидан тасвирга олиниб, Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қахрамон Бекчанович Машарипов томонидан Қарорда белгиланган янги имкониятлар ҳақида интервью берилди.

29
Ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтиришда давлат органларининг ҳамкорлиги!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 24 январь куни 82885-сонли ҳарбий қисм (Миллий гвардия)да Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли Фармонининг мазмун-моҳиятини  тушунтиришга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур давра суҳбати ҳарбий қисм офицерлари ва сержантлари иштирокида ўтказилди. Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, Фармон ижроси бўйича берилган саволларга бошқарма ходимлари томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди. Тадбир якуни бўйича фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича хамкорликда жойларга чиққан холда манзилли ва предметли тарғибот тадбирларини ўтказиш белгилаб олинди

29
Малакали юридик хизмат ходимларига муносиб эътироф!

Хоразм вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан жорий йилнинг
25 январь куни вилоятдаги юридик хизмат ходимлари иштирокида “Юридик хизмат ходимларига яратилган имкониятлар ва соҳадаги асосий муаммолар” мавзусида семинар тадбири бўлиб ўтди.

         Семинарда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қахрамон Бекчанович Машарипов, бошқарманинг бошқа масъул ходимлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари иштирок этди.

         Семинар давомида юридик хизмат соҳасида ўтган 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, бугунги кунда давлатимизда юридик хизмат ходимларига яратилган имкониятлар ва соҳадаги асосий муаммолар ҳамда 2019 йилдаги режалар, шу жумладан қонунчиликдаги асосий янгиликлар, хусусан “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, юридик хизмат ходимлари учун яратилган имкониятларнинг амалий ифодаси сифатида семинар давомида юридик хизмат ходимларига Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан берилган мартаба даражалари тантанали равишда топширилди.

Семинар бахс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Семинар давомида барча юридик хизмат ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.        

24
ЮКСАК ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ – МАМЛАКАТ ТАРАҚҚИЁТИ КАФОЛАТИ!

    Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларга қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқчил тарзда етказиш ва бу билан фуқароларимизнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш юзасидан адлия органлари олдига бир қатор вазифалар қўйилган.

         Фуқаролик жамияти институтлари тизимида оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаш, уларни янада эркинлаштириш, нодавлат матбуот нашрлари фаолиятини жонлаштириш, жамиятимизда юз бераётган воқеаларни аҳолига очиқ, ошкора ва холис етказишни даврнинг, ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

         Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” Фармони билан ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифаларидан бири этиб – аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмуни ва моҳиятини изчил етказиш тизимини шакллантириш, фуқаролар онгида «Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш ‒ демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!» деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш “шахс — оила — маҳалла — таълим муассасаси — ташкилот — жамият” принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилиши белгиланди.

        Юқоридаги Фармонга асосан Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»га асосан мутасадди идора ва ташкилотларга бирқатор вазифалар топширилди.

Жумладан, «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»га асосан Шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, Юридик таълимни, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш, Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш вазифалари топширилди.

Юқоридигилардан келиб чиққан ҳолда жорий йилнинг 23 январь куни Ёшлар Иттифоқи Хоразм вилоят кенгашида Хоразм вилоятида мазкур Фармоннинг Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини вилоятдаги идора ва ташкилотлар, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат бошқарув ҳамда назорат қилувчи органларга тушунтириш юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир тафсилотлари “Ўзбекистон 24”, “Ёшлар” ҳамда маҳаллий телеканал томонидан тасвирга олинди.

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган давра суҳбатида йиғилиш иштирокчилари фаол иштирок этишди.

 

 

22
Юксак ҳуқуқий маданият демократик жамият асоси!

Янгиариқ туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли Фармонининг
мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Мазкур тарғибот тадбирида туманда жойлашган мутасадди идора ва ташкилотларнинг ходимлари иштирок этишди. Тадбир тафсилотлари “8 ТV” маҳаллий телеканали томонидан тасвирга олинди.