Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Қонунлар мазмун-моҳияти


DSC02083.JPGХоразм вилоят адлия, вилоят ички ишлар ҳамда вилоят божхона бошқармалари ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ва “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунларининг мазмун-моҳияти мавзуида семинар машғулоти ташкил этилди.

Унда, вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар Академияси тингловчилари иштирок этдилар.

Ушбу семинар машғулотини ўтказишдан асосий мақсад -“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ва “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга ва кенг жамоатчиликка етказиш ҳисобланади.DSC02083.JPG

Ўзбекистон Республикаси “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ва “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунларининг мақсади, вазифалари, асосий тушунчалари, принциплари, ушбу соҳада ваколатли органларнинг вазифа ва функциялари, қонуннинг қўлланилиш соҳаси шунингдек жавобгарлик масалалари белгилаб берилганлиги сўзга чиққанлар томонидан таъкидлаб ўтилди.

Семинар машғулоти якунида иштирокчилар ўзларининг мавзу юзасидан қизиқтирган саволларига жавоблар олишди, янги қонунлар борасида бир қатор таклиф ва мулоҳазалар эшитилди ҳамда тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.