Янгиликлар
Байрамга бағишланган тадбир
Хоразм вилоят адлия бошқармасида 27-ИЮНЬ - “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан оммавий ахборот воситалари ходимларини тақдирлаш маросими ва жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда адлия органларининг ўрни ва аҳамияти мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда Хоразм вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати, Хоразм вилояти Матбуот ва ахборот бошқармаси, “Инсон ва қонун”, “Куч адолатда” газеталари ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ахборотномасининг Хоразм вилояти бўйича мухбири, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Хоразм вилоят телерадиокомпанияси, “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти, Хоразм вилоят телерадиокомпаниясида кўп йиллар меҳнат қилган меҳнат фаҳрийлари, нодавлат нотижорат телевидения ходимлари ва вилоят адлия бошқармаси ходимлари иштирок этдилар.
Адлия бошқармаси бошлиғи Ҳ-М.Исоқов, мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари ходимлари куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 24 июндаги Фармонига асосан нишонланиб келинаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни нафақат соха ходимлари балки бутун халқимиз томонидан кенг нишонланиши “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан шу соҳада меҳнат қилаётган журналист қадрларни Президентимиз қутлаб, ҳар йили ўзининг самимий дил сўзлари билан эътироф этилиши аллақачон анана тусини олганлиги тўғрисида фикр билди.
Шундан сўнг анжуман иштирокчилари томонидан бир қатор оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан ҳуқуқий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, матбуот ва оммавий ахборот ходимлари меҳнатини қадрлаш ва рағбатлантириш мақсадида юртимизда “Олтин қалам” миллий мукофоти, “Йилнинг фаол журналисти”, “Энг улуғ ва энг азиз” танловлари жорий этилди ва уларни ғолибларини тақдирлаш ананага айланганлиги, соҳанинг кўплаб ходимлари ҳар йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист”, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, фахрий унвонлари ва мамлакатимизнинг юксак давлат мукофотлари билан тақдирланаётганликлари ҳақида сўз юритилди.
Юртимизда оммавий ахборот воситалари ходимлари фаолиятини такомиллаштириш, уни янада демократлаштириш, эркин фаолият юритиши, сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш юзасидан қатор ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинганлиги, Хусусан, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принсплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қатор қонунлар шулар жумласидандир.
Матбуот анжумани сўнгида оммавий ахборот воситалари ходимлари вилоят адлия бошқармасининг эсдалик совғалари совғалари билан тақдирландилар.