Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаоллиги ошмоқда


Урганчда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Хоразм вилояти ҳудудий бўлимининг «Фуқаролик жамияти ривожланишининг миқдор ва сифат ўзгаришлари: Хоразм вилояти мисолида» мавзусида ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди.

Маҳаллий давлат бошқаруви идоралари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, сиёсий партиялар, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда Президентимиз томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгилаб берилган йўналишлар бўйича амалга оширилаётган ишлар самаралари таъкидланди.

Бугунги кунда вилоятда 496 нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият кўрсатиб, улар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизлар, ёшларни иш билан таъминлаш, билим ва малакасини ошириш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга кўмаклашмоқда. 

– Вилоятдаги 156 нодавлат нотижорат ташкилоти Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди грантларида фаол иштирок этиб келмоқда, – дейди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Хоразм вилояти ҳудудий бўлими раҳбари И.Абдуллаев. – 2013 йилда вилоятдаги 54 нодавлат нотижорат ташкилоти ўз лойиҳаси билан қатнашди ва 14 таси молиявий қўллаб-қувватланди. 

Тадбирда ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, сиёсий партиялар, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши фаолияти, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил этилди.