Янгиликлар
31
Munosabat!
2022 йил декабр ойида “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан янги Меҳнат кодекси 1 000 та нусхада (ўзбек ва рус тилларида) чоп этилган.
Кодексларнинг рус тили нашридаги техник хатолик уларнинг 238 таси сотиб бўлингач аниқланиб, дўконлардан қолган кодекслар зудлик билан йиғиб олинган.
Мазкур техник хатоликка йўл қўйган соҳага масъул шахсларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилиб, келгусида бундай хатога йўл қўймаслик чоралари белгилаб олинди.
Ушбу техник хатолиги мавжуд кодексни сотиб олган фуқароларимиз (71) 233-25-65; (33) 280-55-40 рақамларига алоқага чиқишларини сўраймиз. “Адолат” МҲАМ томонидан кодексларнинг тўғриланган шакли Сизга етказиб берилади.
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази