Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Тадбиркорларнинг қонуний манфаати


Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тижорат банклари ҳамкорлигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш йўналишида “Тадбиркорларнинг қонуний манфаати ҳимояси” мавзусида анжуман ташкил этилди.

Унда тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини лицензиялашнинг муҳим йўналишлари, турли хил ҳисоботлар тақдим этиш шакллари, уларни тузиш борасида амалиётда жорий қилинган янги қулайлик ва имтиёзлар ҳамда ҳуқуқий ҳимоя масалалари ҳақида арофлича сўз юритилди.

Тадбирда таъкидланганидек, мустақил мамлакатимиз тараққиётининг дастлабки босқичида асосий эътибор бозор иқтисодиёти асосларини, авваламбор, унинг қонунчилик базасини такомиллаштиришга қаратилди. Президентимиз таъбири билан айтганда, бу даврда хусусий мулкни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни кучайтириш, мамлакатимизда ҳар томонлама бақувват мулк эгалари синфини шакллантириш, иқтисодиётни янада либераллаштиришни таъминлаш, тадбиркорлик, аввало, кичик бизнес фаолиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, кенг тармоқли бозор инфратузилмасини барпо этишни кўзда тутадиган қонун ҳужжатларининг бутун бир мажмуаси қабул қилинди.

Энг қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорлик субъектларига бир қатор қўшимча имтиёз ва преференцияларни тақдим этиш бўйича амалга оширилган аниқ мақсадли чора-тадбирлар ишбилармонлик муҳитида ижобий ўзгаришларни таъминлади.

Сўзга чиққанлар қайд этганидек, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликка кенг эркинлик беришга қаратилган ислоҳотларни такомиллаштириш жараёни изчиллик билан давом эттирилмоқда. Натижада, кичик корхона ва микрофирмалар учун ягона солиқ тўлови ставкалари 6 фоиздан 5 фоизга туширилиб, якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган солиқ ставкаси ўртача икки баробар камайтирилди..

Хусусий мулк тараққиёти, мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоясини таъминлашга хизмат қилувчи олтита муҳим қонун, жумладан, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, янги таҳрирдаги “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар, шунингдек, рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш, солиқ ва статистик ҳисоботларни қисқартиришга қаратилган қонун ва норматив ҳужжатлар қабул қилинди.

Шуни таъкидлаш жоизки, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш борасида адлия органлари томонидан бир қатр ишлар амалга оширилмоқда.

Очиқ мулоқот давомида адлия органлари мутахассислари томонидан рухсат беришга оид 80 та тартиб-таомил, лицензияланиши талаб этиладиган 15 та фаолият тури бекор қилингани, статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларнинг шакллари ва даврийлиги бир ярим-икки баробар қисқартирилгани, давлат ва назорат қилувчи идораларнинг тадбиркорлик субъектлари билан электрон шаклдаги алоқаси босқичма-босқич жорий этилаётганлиги аниқ мисоллар ёрдамида иштирокчиларга ҳуқуқий жиҳатдан тушунтирилди.

Ўзаро жонли мулоқотда иштирокчиларнинг тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, даъво аризалар ва илтимосномаларни хўжалик судларига электрон шаклда юбориш механизмлари, шунингдек, адлия органларининг бу борада амалга ошираётган тадбирлари ҳақидаги саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.