Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Электрон кутубхона


Ўзбекистон Республикаси томонидан Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотларига кўмаклашиш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

DSC05201.JPG

Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнига кўмаклашиш, одил судловни амалга оишириш жараёнида қатнашаётган давлат идораларининг жавобгарлигини ошириш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборат.

Лойиҳа доирасида амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрланиши билан бир қаторда, амалий чораларни кўриш ҳам кўзда тутилган. Ушбу чоралардан биттаси юридик адабиётларнинг электрон кутубхонасини яратишдан иборат.

Шу сабабли, лойиҳа томонидан Адлия вазирлиги, Бош прокуратура
ва Олий суди Тадқиқот маркази билан ҳамкорликда юридик адабиётларнинг электрон кутубхонасини яратиш ва фойдаланишга бағишланган семинар ўтказилди.

Семинарда таъкидланишича, электрон кутубхона биринчи навбатда аҳолининг ҳуқуқий саводҳонлигини ва ҳуқуқий маданиятини оширилишига ҳамда суд ва бошқа давлат идоралари томонидан қабул қилинаётган қарорлари устидан жамоат назоратини таъминлаш орқали ҳуқуқий демократик давлат тизимини кўчайтирилишига қаратилган.DSC05210.JPG

Электрон кутубхонанинг яратилиши аҳолига суд қарорлари, ҳуқуқнинг турли соҳаларидаги яъни жиноят, фуқаролик, хўжалик, маъмурий ва халқаро ҳуқуқ йўналишларидаги хорижий ва маҳаллий махсус адабиётлар, Германия, Франция, Австрия, Россия каби хорижий давлатларининг қонун ҳужжатлари, юридик энциклопедиялар ва журналлар, қонун ҳужжатларига шарҳлар ҳамда ҳуқуқ соҳасидаги маҳаллий ва хорижий олимларининг илмий диссертация ишлари, монография, мақола ва таҳлилий материалларидан фойдаланишга имконият яратади.

Шу сабабли, электрон кутубхонанинг асосий фойдаланувчилари сифатида нафақат аҳоли, балки ҳуқуқ соҳасидаги мутахасисслар, адвокатлар, давлат идораларининг хизматчилари ва олий уқув юртларининг талабалари ҳисобланади.

Бундан ташқари тадбирда таъкидланганидек, электрон кутубхона «LEX UZ» Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси билан интеграция бўлганлиги сабабли, фойдаланувчиларга Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларидан фойдаланишга ҳам имконият беради.DSC05219.JPG

Семинар иштирокчиларида «C.H.Beck» номли Германиянинг йирик электрон нашриётининг халқаро менеджери Оливер Гстахнинг маърузаси алоҳида қизиқиш уйғотди. У маърузасида электрон кутубхонанинг имкониятлари ҳамда мазкур соҳадаги дунёнинг тараққий топган давлатларининг амалиёти масалаларига тўхталди.

Мазкур семинар, иштирокчиларга электрон кутубхонанинг яратилиши ва ишлатилиши юзасидан шу жумладан ҳалқаро эксперталар билан ҳам фикр аламашишга, шунингдек қизиқтирган саволларга жавоб олиш имкониятини яратиб берди.

Семинар якунида иштирокчилар томонидан электрон кутубхонанинг яратилиши юзасидан қилинган ишлар юқори баҳоланиб, уни ишлаб чиқувчи мутахасиссларга тегишли таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.