Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва бошқада норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти


Мамлакат тараққиёти, барча соҳадаги ислоҳотларнинг изчиллиги парламентимиз томонидан қабул қилинаётган қонунларнинг ишлаши, аниқроғи, ижро механизмига эга бўлиши билан чамбарчас боғлиқдир. Зотан, қонунлар ҳаётимизда катта ўзгаришларга туртки беради, юксалишга, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг боришига ижобий таъсир кўрсатади.

1.jpgШу боис ҳам амалиётга татбиқ қилинаётган янги қонунлар мазмун-моҳияти, уларда белгиланган норма ва қоидалардан фуқароларнинг етарли даражада бохабар бўлиши муҳим аҳамиятга эга.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 17 декабрь куни Хоразм вилояти адлия бошқармаси мажлислар залида вилоят Адлия бошқармасининг ташаббуси билан Хоразм вилояти Прокуратураси ва вилоят Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда барча давлат бошқаруви органлари, маҳалий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг вакиллари иштирокида “Давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва бошқада норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятидан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш – фуқаролик жамиятига хос бўлган хусусиятлардан бири” мавзусидаги ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Мустақил давлатимизнинг Биринчи Президенти И. Каримов “Аҳолининг ҳуқуқий тарбиясини тубдан яхшилаш, унинг ҳуқуқий маданият даражасини ошириш, ҳуқуқий ахборотнинг кенг майдонини яратиб бериш ҳуқуқий давлатнинг қарор топишида муҳим йўналишдир” – дея таъкидлаб ўтгандилар.

1.jpgДарҳаҳиқат, жамиятда аҳоли ўртасида ҳуқуқий онгни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мамлакатимизнинг олдидаги катта вазифалардан биридир.

Чунки, фуқаролик жамиятига хос бўлган энг асосий мезонлардан бири – албатта фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси билан ҳам ўлчанади.

Зеро, фуқаролик жамиятига хос бўлган хусусиятларидан бири – аҳолининг давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлардан қанчалик даражада хабардорлиги ва ушбу қонунларга нисбатан уларнинг мустақил муносабати масаласидир.

Бу борада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини доимий равишда юксалтириб бориш эса, барча давлат органларининг асосий вазифаларидан биридир.

Шунингдек, мазкур соҳадаги ишларни янада жонлантириш, давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлардан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиб бориш эса долзарб аҳамият касб этади.

1.jpgШу ўринда, мазкур ўқув семинарини ташкил этилишидан мақсадҳам жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг 411-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятига бағишланади.

Шунга кўра, кун тартибида қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалардан келиб чиққан ҳолда, баёнатчилар томонидан қуйидаги йўналишларда атрофлича тўхталиб ўтдилдар.

Жумладан, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилган ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти”мавзусида;

“Ўзбекистон Парламентаризмини ривожлантиришга оид қонунчиликнинг моҳияти” мавзусида;

“Ўзбекистонда оила қонунчилигини ривожлантиришнинг аҳамияти”мавзусида;

“Ўзбекистонда фуқароликка оид қонунчиликнинг моҳияти” мавзусидаги маърузалари ўрин олган.

1.jpgШу билан бир қаторда, ўқув-семинари ташкилотчилари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган “Прокуратура тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-342-сонли Қонуни таҳририда) ва бошқа да бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтдилар.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ўқув-семинарида кўриб чиқилган масалаларнинг ғоят долзарблиги ва буни жамиятимизнинг ҳар бир чеккасигача, узоқ-узоқ туманларгача ўз вақтида етказиб бориш ҳар биримизнинг фуқаролар ва жамият олдидаги вазифамиздир.

Чунки, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини мунтазам ошириб бориш, уларнининг ҳуқуқий онгини доимий равишда шакллантириббориш ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, давлатимиз қонунларига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳар биримизнинг давлат олдидаги бурчимиздир.