Янгиликлар
Президент сайлови – демократик янгиланишва ислоҳотлар кўзгуси
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 7 октябрдаги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш давридасайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар дастури” ижроси юзасидан Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали талаба-ёшларга Ўзбекистон Республикаси тарғиб қилиш мақсадида 2016 йил 24 ноябрь куни “Менинг овозим Президенти сайловининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, сайлов қонунчилигини Ватаним келажагига даҳлдор” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбир 12-Хоразм округ сайлов комиссияси, вилоят Адлия бошқармаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди. Ёшлар ўртасида даҳлдорлик туйғусини шакллантириш мақсадида ўтказилган ушбу тадбирда сайлов демократиянинг ажралмас белгиси ва демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг бирдан-бир механизми эканлиги алоҳида таъкидланди.
“Сайлов – бу биз қураётган ҳуқуқий демократик давлатнинг узвий бир қисми, фуқароларнинг ўз хоҳиш иродасини эркин билдириши давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этишининг асосий шаклидир”,-деб таъкидлаган эди Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов.
Марказий сайлов комиссияси томонидан 4 декабрь Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб эълон қилинди. Маълумки, аҳолининг сиёсий онги ва фаоллиги ошишида демократик янгиланиш ва фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини амалга оширишда конституция, қонунларнинг аҳамияти ва ўрни катта ҳисобланади. Тадбир давомидаги маърузаларда ана шу мавзуларга алоҳида урғу берилди. Дастур давомида Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали иқтидорли талабалари Фазлиддин Рузиматов, Илнурбек Каримов сўзга чиқиб, яқинлашиб келаётган сиёсий жараёнларда талаба – ёшларни бефарқ, лоқайд бўлмасликга, ҳар бир овоз Ватан равнақи ва порлоқ келажаги учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ўзлари танлаган, ишонган номзодни қўллаб-қувватлаб овоз беришга чақирдилар.
Ёшлар ўртасида ўтказилган очиқ давра суҳбати давомида талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига соҳа мутахасисларидан керакли жавобларни олишди.