Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Сайлов ҳуқуқини амалга оширишда фуқароларнинг иштироки


Сайловлар натижасида жамият аъзоларининг орзу-интилишлари, олиб борилаётган давлат сиёсатига муносабати аниқланади, фикрлар хилма-хиллиги намоён бўлади. Ундан ташқари, сайловлар халқ хоҳиш-иродасини ифода этишнинг демократик шакли бўлиб, “халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи” эканлигининг амалий ифодаси сифатида намоён бўлади. 1.jpgСайловлар кучли фуқаролик жамиятига асосланган демократик ҳуқуқий давлатнинг ажралмас белгиси, халқ хоҳиш-иродасининг эркин ифодаланиши, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирокининг асосий шаклидир.

Маълумки, 4-декабрь-Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни. Шу муносабат билан барча ҳудудларда ушбу кунни кўтаринки руҳда ўтказиш ва сайловда фаол иштирок этишни таъминлаш мақсадида тарғибот ташвиқот ишлари кундан-кунга жадаллашмоқда.

Жорий йилнинг 10,11-ноябрь кунлари Янгибозор туман ФХДЁ бўлими мудири А.Байжанова ҳамда давлат нотариуси Б.Казаков иштирокида Янгибозор туман Қишлоқ хўжалик коллежида, 6 ҳамда 11 -умумий ўрта мактабларида “Президент сайловининг халқимиз учун аҳамияти”, “Фуқаролар сайлов хуқуқларининг кафолатлари”, “Эрта турмушни олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш”, “Вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари” мавзуларида семинар ва давра суҳбатлари ўтказилди. Бунда маҳалла фуқаролари, ўқувчи ва ўқитувчилар қатнашдилар.

Ўзбекистон фуқаролари сайлов ҳуқуқларини умумэътироф этилган халқаро нормаларга мос равишда, очиқ-ошкора, умумий, тенг, тўғридан-тўғри ҳамда ўз хоҳиш-иродаларини эркин билдириш ва яширин овоз бериш орқали амалга оширадилар. Мамлакатимизда сайловларни ҳар томонлама демократик, очиқ-ошкора, эркин ва адолатли тарзда ўтказиш, фуқароларнинг сайлов жараёнларида эркин, фаол иштирок этиши учун барча ҳуқуқий асослар яратилган. Бу фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари тўлиқ амалга оширилишига, мамлакатимизнинг демократия йўлидан изчил бориб, янада юксак тараққиёт марраларини эгаллашига хизмат қилади.

Ўзбекистонда умумий сайлов ҳуқуқини амалга оширишнинг юридик кафолатларида барча ривожланган давлатларда мавжуд бўлган қуйидаги асосий қоидалар, жумладан:

1.jpgфаол сайлов ҳуқуқини амалга ошириш учун ёш цензи анча прогрессив даражада, яъни 18 ёш қилиб белгилангани, бунда жаҳонда умумэътироф этилган шартлардан бошқа шартларнинг мавжуд эмаслиги ўз ифодасини топган.

Яна бир муҳим тамойил Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тенглигидир. Яъни ҳар бир фуқаро ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъий - назар, сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда тенгдирлар. Зеро, сайлов тизимининг демократик моҳияти сайловлар умумийлик асосида - нафақат барча фуқароларнинг сайловда иштирок этишлари, балки сайловнинг тенг шароитларда ўтишида намоён бўлади. Демак, умумий ва тенг сайлов тамойиллари ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиб, бир-бирини тўлдиради.

Барча турдаги сайловлар каби Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳам мамлакат фуқароларининг умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилади. Президент ўз ваколатини тўғридан-тўғри халқдан олар экан, бу омил унга ўзига хос шаффофлик бахш этиб, унинг биринчи навбатда халқ олдида масъул эканлигидан далолат беради ва халқ манфаатлари йўлида давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг бор салоҳиятини сафарбар қилиш учун барча имкониятларни яратиб беради.