Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Участка сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқий билимини мустаҳкамлашга қаратилган семинар-тренинглар ўтказилди


1.jpgХоразм вилояти адлия бошқармаси ва олий таълим муассасалари ходимларидан тузилган экспертлар гуруҳи томонидан 12-Хоразм округ сайлов комиссияси ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида участка сайлов комиссияларининг ҳуқуқ ва ваколатлари, сайлов участкаларини жиҳозлаш, сайловчилар рўйхатини тузиш ва унга ўзгартишлар киритиш, муддатидан олдин овоз бериш ҳамда сайлов куни овоз беришни ташкил қилиш, кузатувчилар институтининг аҳамияти, оммавий ахборот воситаларининг сайлов жараёни ошкоралигини таъминлашдаги роли сингари муҳим масалаларга бағишланган семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Ушбу семинар тренинглар 14-15 ноябрь кунлари барча туманларда ташкил этилди ҳамда вилоятдаги барча участка сайлов комиссия аъзоларини қамраб олди. Маълумки ушбу семинар-тренинглар 3-босқич семинар-тренинг бўлиб, унда нафақат участка сайлов комиссия аъзоларини йиққан ҳолда балки ишчи гуруҳлар томонидан ҳар бир участка сайлов комиссия биносига ташриф буюрган ҳолда давом қилдирилмоқда. Ишчи гуруҳ ходимларининг айнан участка сайлов комиссия биносига бевосита ташриф буюришидан мақсад биринчидан, камиссия аъзолари ҳар бирининг сайловга тайёргарлик даражасини ва ҳуқуқий билимларини оширишга, иккинчидан участкада сайлов тўғрисидаги қонун-ҳужжатлари талабларига мувофиқ шарт-шароитлар яратилганлигига ишонч ҳосил қилиш, камчиликларни жойида бартараф этишдан иборатдир.

1.jpgШуни алоҳида таъкидлаш керакки ўтказилаётган ҳар бир семинар-тренинглар давомида сайлов жараёни тўлиқ ёритиб берилган 20 дақиқалик махсус видероликлар намойиш этилмоқда.

Бу йил 4 декабрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун 12-Хоразм округ сайлов комиссия томонидан 463 та участка сайлов комиссия тузилган. Мазкур участка сайлов камиссияларида жами 1 167 263 нафар сайловчилар овоз бериши кутилмоқда. Шундан 30 027 тасини биринчи марта овоз берувчилар ташкил этади.

Маълумки; “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 31 моддаси, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 18 моддасида муддатидан олдин овоз бериш ҳақида сўз юритилган.

Муддатидан олдин овоз бериш – сайлов куни ўз турар жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган ва сайлов учатскасига кела олмайдиган сайловчининг муддатидан олдинроқ овоз бериш имкониятини таъминлашга қаратилган институт тушунилади.

1.jpgУшбу жараённинг айнан сайлов кунидан ўн кун олдин бошланиши участка сайлов камиссия аъзолариларидан янада кўпроқ масъулият талаб этади.

Шу сабабли ўтказилаётган семинар - тренингларнинг асосий мавзуларидан бири ҳам айнан муддатидан олдин овоз беришни ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида бўлмоқда.

Шу билан бирга, жойларда ўтказилган семинар-тренинглар иштирокчилар томонидан баҳс-мунозараларга сабаб бўлувчи саволларга жавоб бериш билан қизғин тус олди. Жумладан, иштирокчилар томонидан участка сайлов комиссиясида жойлашган «она ва бола» ҳамда «тиббиёт» хонасининг керакли жиҳозлар билан таъминланишида мутасадди ташкилотларнинг ҳамкорлиги, сайловчилар рўйхатини шакллантириш, шунингдек 1.jpgЎзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни кузатувчиларнинг фаолияти хусусида қизиқиш билдирилди. Ушбу саволларга экспертлар томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари асосида атрофлича жавоблар берилди ҳамда келгусида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Семинар тренинглар давомида сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш ва фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига киритилган сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.