Янгиликлар
Эълон!
Боғот ва Янгибозор туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар ҳамда фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар диққатига!
Хоразм вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан давлат хизматларини кўрсатувчи тегишли идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Боғот туман ҳокимлиги биносида соат 10-00дан 17-00гача, 15-16 ноябрь кунлари Янгибозор туман ҳокимлиги биносида соат 10-00дан 17-00гача Сизнинг муаммоларингизни ўрганиш ҳамда уларни бартараф қилиш учун қонун доирасида амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳудудий “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ўтказилади. Шу муносабат билан, Сизларни ушбу тадбирда фаол иштирок этишга таклиф этамиз.