Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг мустаҳкам кафолати


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан республика давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимлари учун “Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичи – инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг мустаҳкам кафолати” мавзусида амалий семинар ташкил этилди. 1.jpg

Видеоконференц-алоқа шаклида ўтказилган мазкур семинарда Адлия вазирлиги вакиллари ҳамда ҳуқуқшунос олимлар, амалиётчи мутахассислар, шунингдек вилоят аудиторияларидан адлия бошқармаларининг раҳбар ходимлари, мутахассислар, вилоят ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари хусусида кенг тушунтириш берилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият сифатида белгиланган. Мустақиллик йилларида Конституция асосида қабул қилинган 16 кодекс, 730 дан зиёд қонунда ҳам инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари мустаҳкамланди.>Бундан ташқари Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича етмишдан ортиқ халқаро ҳужжатга қўшилди, БМТнинг ўнта асосий ҳужжатини ратификация қилди.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” ана шу кўп қиррали сиёсатнинг пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.Унда белгиланган суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштиришга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар натижасида суд ҳокимияти инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли муҳофаза этадиган мустақил давлат институтига айланди. 1.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони инсон ҳуқуқларини ишончли ва кафолатли ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариб, қуйидаги асосий устувор йўналишларни белгилаб берди:

биринчидан, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш;

иккинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш;

учинчидан, одил судловга эришиш даражасини ошириш.

Мазкур устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг муҳим вазифалари этиб:

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддасида белгиланган судьялар мустақиллиги, уларнинг фақат қонунга бўйсуниши ва одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига оғишмай амал қилинишини таъминлаш;

1.jpgфуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга тажовуз қилиш ҳолатлари юзасидан барча зарур чораларни кўриш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартибини бузишга ва сансалорликка йўл қўймаслик;

тегишли ахборотни ўз вақтида жамоатчиликка етказиш орқали фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда аҳоли билан ҳамкорлик самарадорлигини ошириш;

ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш орқали тизимли камчилик ва қонунбузилишларни аниқлаш ва бартараф этиш, иш фаолиятига илғор илмий-техника воситалари ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш;

идоравий назоратни кучайтириш, ходимлар ўртасида суиистеъмолчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш, кадрлар таркибини сифат жиҳатидан яхшилаш, кадрларни танлашнинг энг муносиб номзодларни ишга қабул қилишни таъминлайдиган замонавий механизмларини жорий этиш белгиланди.

Фармонга мувофиқ суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, касбий нуфузини ошириш, юқори малакали ва самарали фаолият юритувчи суд корпусини шакллантириш мақсадида илк бор судьяларнинг ваколат муддатлари қайта кўриб чиқилди. Хусусан, судьялик лавозимига биринчи маротаба беш йил муддатга ва кейин ўн йил муддатга, шундан сўнг муддатсиз тайинлаш (сайлаш)ни назарда тутувчи тартиб жорий этилмоқда. Киритилаётган бу ўзгартишлар халқаро стандартлар ва ривожланган демократик давлатларнинг илғор тажрибасига тўлиқ мос келади.

1.jpgФармонда шунингдек, давлат органларининг юридик хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш кўзда тутилмоқда.

Маълумки давлат органи ёки бошқа хўжалик юритувчи субъект бўлишлигидан қатъи назар юридик хизматнинг вазифаси бу –ўша жойда қонунийликни таъминлашдан иборат. Юридик хизмат фаолияти жараёнида аввало, ҳуқуқни қўллаш амалиёти кенгаяди ва ҳуқуқбузарликларнинг олди олинади. Корхона, ташкилот, муассасалар ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида қабул қилинадиган юридик аҳамиятга молик барча ҳужжатларнинг лойиҳаларини энг аввало, юридик хизмат кўздан кечиради. Айнан шу жараёнда тайёрланаётган ҳужжатлар лойиҳаларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги текширилади. Шунинг учун хам ушбу хизмат фаолиятининг такомиллаштирилиши,соха мутахассисларининг иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Тадбир иштирокчиларига юридик хизматни такомиллаштириш бўйича белгиланаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил ахборот берилди.Ушбу Фармоннинг амалга оширилиши мамлакатнинг суд-ҳуқуқ тизими фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек аҳолининг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш имконини бериши таъкидланди.