Янгиликлар
Конституция - ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 4 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Конституциясини Ўрганишни ташкил этиш тЎғрисида"ги Фармойишига асосан жорий йилнинг 16 апрел - 16 май кунлари "Конституция - ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати" мавзусида ҳуқуқий саводхонлик ойлиги муносабати билан Хоразм вилоят адлия бошқармаси, вилоят Хотин-қизлар Қўмитаси, вилоят Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, вилоят Халқ таълими бошқармаси ва "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Хоразм вилоятидаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида "Конституция - ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати" мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини олиб бориш бЎйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, тарғибот гуруҳлари тузилиб, вилоятнинг шаҳар ва туманларида таҳсил олаётган ўқувчи ва талаба ёшлар иштирокида юқоридаги мавзу юзасидан ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилди.
Шунингдек, вилоят адлия бошқармаси, прокуратура, ички ишлар бошқармаси ва вилоят божхона бошқармасининг масъул ходимлари томонидан ҳам 2012 йилнинг 12-14 май кунлари Урганч шаҳридаги 5 ва 24 - сонли умумтаълим мактабларида "Конституция - ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати" мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари Ўтказилди.
Мазкур тарғибот гуруҳи авзолари томонидан вилоятнинг шаҳар ва туманларида жами 16 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Шундан, маърузалар 13 тани, давра суҳбатлари 3 тани ташкил қилади, шунингдек, 11 маротаба маҳаллий телевидениеда, 4 маротаба маҳаллий газеталарда чиқишлар қилинди. Ушбу ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларида жами 3888 та тингловчилар иштирок қилди.