Янгиликлар
Тил-миллат фаҳри
Тил инсонларнинг ўзаро алоқа воситаси бўлиб, яратганнинг инсонга берган бебаҳо неъматидир. Миллатларни миллатлардан ажратиб турувчи асосий белгилардан бири ҳам тилдир.Дунёда ҳар бир xалқнинг ўз тили унинг бебаҳо бойлиги, ифтиxори, нажоти ҳисобланади. Ҳикматли сўзлар, шеъру достонлар, қўшиқлар, айниқса шу миллатни, жамиятни ҳаракатга келтирувчи қонунлар ҳам аввало бирор бир миллатнинг она тилида дунёга келади. Миллат бор экан, унинг тили ҳам яшайди, тили яшар экан у миллат бошқа миллатлар орасида ўз нуфузи, обрўсига эга бўлади.Ҳар бир xалққа ўз тили азиз ва ардоқли.Ер юзида жуда кўп давлатлар бор. Улар ўз давлат тилига эга. Ўзбекистон Республикасининг ҳам ўз давлат тили бор. Буҳақда Республикамиз Конституциясининг 4-моддасида шундай дейилган: “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир”.Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”гиҚонуни 1989 йил 21-октябрда қабулқилинган. Шу даврданбошлабхарйилибукуннитилбайрамисифатида нишонлаймиз.
Мустақиллик шарофати билан ўзбек тили-давлат тилига эътибор кучайди, она тилимизнинг ижтимоий мавқейи кенгайди, ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди. Ўзбек тилининг тараққиёти ва истиқболи тўғрисида ғамҳўрлик қилиниб, бир қанча қарорлар қабул қилинди.
1993 йил 2-сентябрда “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши Ватанимизнинг маънавий-маданий ҳаётида оламшумул аҳамият касб этди. Янги алифбога киритилган ўзгаришлар асосида “Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари” ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаситомонидан 1995 йил 24-августда тасдиқланди.
Давр тақозоси билан “Давлат тили ҳақида”ги Қонунга ҳам айрим ўзгаришлар киритилди ва 1995 йилнинг 21-декабрида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни эълон қилинди. Бу қонун 24 моддадан иборат бўлиб, унинг 1-моддасида асосий қонунимиз бўлган Конституциямизнинг 4-моддасида таъкидлаганидек “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир”, деб ёзиб қўйилган.
Жорий йилнинг 21 октябрь куни Боғот Иқтисодиёт коллежида Ўзбекистон “Адолат” СДП Боғот туман Кенгаши, Боғот туман ФХДЁ бўлими ҳамда Боғот Иқтисодиёт коллежи билан хамкорликда, ёшлар орасида эзгулик, инсонпарварлик қадирятларини янада юксалтириш, ёшларни соғлом турмуш асосида тарбиялаш, ёшларимиздан фақат ўқиш, касб эгаллаш бўш вақтларидан унумли фойдаланиш, кенг кўламли ижтимоий - иқтисодий, сийсий, маънавий - маърифий жараёнларда фаол иштирок қилишларини таьминлаш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида“21-октябрь ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун”муносабати билан«Тил-миллатнинг кўзгуси»мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Эътироф этилганидек, истиқлол йилларида давлат тилини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, уни миллий қадриятга айлантириш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, мамлакатимизда ҳар йили 21 октябрь кунини тил байрами сифатида нишонлаш анъанага айланди. Ўзбек тилининг қўлланиш доираси амалда ниҳоятда кенгайди. Уни илмий асосда ривожлантиришга қаратилган тадқиқотлар, ўзбек тилининг ўзига хос хусусиятларига бағишланган бир қатор илмий ва оммабоп китоблар, ўқув қўлланмалар, янги луғатлар чоп этилди.