Янгиликлар
Тадбиркорлик субъектларига электрон давлат хизматларини кўрсатиш жараёнлари ва ҳуқуқий асослари такомиллашмоқда
Конституциямизда ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли экани, бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини ҳилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши, истеъмолчилар ҳуқуқларининг устунлиги, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлиги, барча мулк шаклларининг тенглиги кафолатланди.
Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишда ҳамда уларни тугатиш борасида бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида иш олиб борилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томониданжорий йилнинг 5 октябрь куни қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сон Фармони мамлакатимизда келгусида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлашда, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлашда, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этишда, шунингдек инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашда навбатдаги муҳим қадам бўлди.
Мазкур Фармон билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, улар фаолиятига давлат органлари аралашувини тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларинингбиринчи даражали вазифаси этиб белгиланди.
Видео-конференция давомида семинар машғулоти иштирокчиларига тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ягона марказлари тизимининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ҳамда тадбиркорлик субъектларига фақат “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ягона марказлари орқали амалга ошириладиган давлат хизматлари рўйхатини кенгайтириш мақсадидаги фаолиятнинг долзарб вазифалари, шунингдек тадбиркорлик субъектларига электрон давлат хизматларини кўрсатиш жараёнлари бўйича бир қатор кўрсатмалар берилиб, “Ягона дарча” марказлари орқали юборилган талабномалар бўйича давлат хизматлари кўрсатишда юзага келаётган муаммоларни бартараф қилиш ва давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ қонунчиликни янада такомиллаштириш юзасидан фикр алмашинилди.