Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Ижро интизоми - самарадорлик омили


Тартиб-интизом ҳар жойда зарур. Эзгу мақсадга ҳам, юксак самарадорликка ҳам тартиб-интизом туфайлигина эриша оламиз. 1.jpgЎз навбатида, ҳар бир давлат органининг вазифа ва функцияларини амалга оширишда ижро интизоми муҳим ўрин эгаллайди. Давлат органига келиб тушаётган ҳар бир ҳужжатни рўйхатга олиш ва унинг ижро муддатини белгилаш қатъий тартиб асосида амалга оширилади. Ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан назоратни ташкил қилиш тартиби ҳам мукаммал кўрсатилган бўлиб, бу ҳар бир ҳужжатнинг ўз вақтида ижро қилинишини таъминлайди. Ана шу масалаларга бағишлаб Хоразм вилоятида “Адлия органлари ва муассасаларида ижро интизомини мустаҳкамлаш масаласи” мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ҳуқуқий механизм вазифасини ўтамоқда. Ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида вазирлик томонидан электрон ҳужжат айланиши тизими ташкил этилган. Ҳар бир ҳужжатнинг ижро муддати ўз вақтида белгилаб қўйилади ва доимий назорат қилиб борилади. Бунда давлат органлари “Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, корпорациялари, концернлари, уюшмалари, компаниялари ва марказий муассасалари аппаратларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича намунавий Йўриқнома” асосида фаолият юритади. Мазкур Йўриқномада бошқарув фаолиятини ҳужжатлаштириш, келган хат-хабарларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва жўнатиш, жўнатиладиган ҳужжатларни ишлаш тартиби, ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш ва индекслаш қоидалари аниқ белгиланган.

Семинар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2016 йил 13 сентябрдаги 185-ум-сонли “Адлия органлари ва муассасаларида ижро интизомини мустаҳкамлаш масаласида семинарлар ташкил қилиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш, ҳудудий адлия органлари ва суд департаменти ходимларнинг иш юритиш, ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда ижро интизомига риоя этишга доир касбий билимларини ошириш чораларини кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ва Суд департаментининг масъул ходимлари билан хамкорликда Хоразм вилоят адлия бошқармаси ва Суд департаментининг вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари иштирокида ташкил этилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бўлим бошлиғи Ж.Асадовнинг “Адлия органлари ва муассасаларида ижро интизомини мустаҳкамлаш, ҳужжатлар билан ишлаш, ижро назоратини ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш масалалари тўғрисида”ги маърузаси тингланди.

1.jpgСеминар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2009 йил 30 августда тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш тартиби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2014 йил 30 майдаги “Адлия вазирлиги тизимида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ва ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғининг мазмун-моҳияти, шунингдек, “Justice” электрон дастурда иш юритишни ва ижро назоратини олиб бориш ҳамда назорат карточкаларини юритилиши ҳақида семинар иштирокчиларига амалий мисоллар асосида ва кўргазмали воситалар ёрдамида кенг тушунтиришлар берилди.