Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам  экан – мамлакат барқарор


1.jpg Боғот туманидаги Боғот маиший касб-ҳунар коллежида мустақиллик йилларида соғлом авлодни тарбиялашга, ёшларни чуқур билим эгаллашлари, соғлом оила қуришини таъминлаш мақсадида давлатимиз томонидан қабул қилинган қонунлар ва яратилган имкониятлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказишга қаратилган “Оилаларнинг барқарорлиги – мустақиллик шарофати” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбати туман ФҲДЁ бўлими, туман Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ЁИҲ туман бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари ҳакорлигида ташкил этилди.

Мустақил давлатимизда қабул қилинган илк қонунлардан бири ёшларга дахлдорлиги ҳам бежиз эмас. 1991 йилнинг 20 ноябрида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги мамлакат қонуни ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, уларнинг ижодий иқтидорлари жамият манфаатлари йўлида имкон борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтмоий-иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш ҳамда уларни кафолатлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

1.jpgЎзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 май куни эълон қилинган “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эса ёш оилаларга ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш баробарида юқорида тилга олинган қонунни кенг рўёбга чиқариш ҳамда “Ижтимоий ҳимоя йили” Давлат дастурини амалга ошириш мақсадларига хизмат қилди.

Ана шу йилларда республика ҳудудларида янги ишчи ўринлари очиш, ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг жалб этиш, ёш оилаларга ўз ишини ташкиллаштириш учун имтиёзли микрокредитлар ажратиш, барқарор даромад манбаларини шакллантириш учун зарур шароитлар яратиш, касаначиликни ривожлантириш, ипотека ва истеъмол кредитлари ажратиш йўли билан уй-жой сотиб олиш ёки қуриш, сифатли таълим, тиббий, ҳуқуқий, ахборот, маслаҳат ва бошқа хизматлар кўрсатиш каби кўламдор ишлар амалга оширилдики, буларнинг барчаси ёшлардан ўзи қурган оила учун ғурур ва масъулият, кексаларга ҳурмат-эҳтиром, халқимизнинг боқий маънавий қадриятларига содиқлик туйғуларининг шаклланишига хизмат этаётир.

Оилаларга бўлган эътибор ва ғамхўрлик “Мустаҳкам оила йили” дея номланган 2012 йилда янги поғонага кўтарилди десак, асло муболаға бўлмайди.

Ана шу йилга бағишланган Давлат дастуридан оилаларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга доир мақсад ва вазифалар ўрин олди.

1.jpgАмалдаги қонун ҳужжатларига оила институтини такомиллаштиришга доир янги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Янги қонунлар, қоида ва нормалар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, маҳалла институти ролини ошириш, оила юкини ўз бўйнига олган аёлларга ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш, “Соғлом она-соғлом бола” тамойилига биноан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болалик муҳофазасини таъминлаш йўлида кенг миқёсли ишлар амалга оширилди.

Шуниси эътиборга сазоворки, оилаларга алоқадор бўлган бундай ишлар маълум вақт доирасида эмас, балки, йилдан-йилга, узлуксиз равишда амалга ошириб келинмоқда.

Мустақилликкача бўлган йилларда ФҲДЁ шаҳар ва туман бўлимлари ҳам кўп қаватли биноларнинг ертўлаларида, режасиз қурилган пастқам биноларда ёхуд ижара хоналарда фаолият юритар эди. Табиийки, бундай шароитларда ёш келин-куёвларнинг никоҳларини тантанали равишда қайд этиш рисоладагидек бўлмас эди. Бугунги кунга келиб Республикамизнинг деярли барча ҳудудларида замонавий, ҳашаматли Никоҳ уйлари, ФҲДЁ бўлими бинолари қад ростлади ва уларда фарзандларимиз ҳаётларининг энг унутилмас дақиқаларини шоду-ҳуррамлик билан нишонламоқдалар.

Ана шундай бинолардан бири бизнинг Боғот туманимиз марказидаги Ўзбекистон дея номланган шох кўчасида ҳам қад ростламоқда. Қарийб
1.jpg1,3 млрд. сўмлик қурилиш-монтаж ишларини ўз ичига олган ушбу иморат Республикамиз мустақиллигининг 25 йиллик тўйи арафасида халқимизга, хусусан, ёшларга ажойиб туҳфа бўлади.

Қисқача қилиб айтганда, чорак аср давомида кўз ўнгимизда кўримсиз, пастқам иморатлар ўрнида қасрмонанд, барча шароитларга эга, дунё хавас қилса арзигулик уй-жойлар қад ростлади. Бундай уй-жойлар тизими эса ҳеч бир мамлакатда ўхшаши йўқ маҳаллаларни барпо қилди. Энг муҳими, бундай уйларда, маҳаллаларда ўзига тўқ, юксак маънавиятли, ҳақ-ҳуқуқларини таниган, эртанги кунини яққол тасаввур қила оладиган бахтли оилалар умргузаронлик қилмоқдалар.

Бош Қомусимизда эътироф этилган жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланмиш оилаларнинг барқарорлиги эса, ўз навбатида, жамиятимиз-нинг нақадар барқарор ва мустаҳкам эканлигидан далолат беради.