Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

“Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон “Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 11 июлдаги “Нотариус автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш масалалари тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди.1.jpg

Мазкур буйруққа асосан “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш билан боғлиқ тегишли ишларни амалга ошириш белгиланди.

Шу муносабат билан вилоятдаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда вилоят адлия бошқармасининг масъул ходимлари, вилоятдаги барча нотариуслар, уларнинг ёрдамчилари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари хдимлари иштирокида ўқув-семинари ташкил этилди.

“Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимига нотариуслар томонидан расмийлаштирилган мавжуд тақиқлар маълумотлари киритилиши режалаштирилиб, ахборот тизими 2016 йил 1 сентябрь кунига қадар синов режимида фаолият кўрсатиши, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб эса тўлиқ жорий этилиши кўздатутилган.

1.jpgЎқув семинари вазирликнинг масъул мутахассислари томонидан онлайн тарзда ташкил этилиб, нотариусларга “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими билан ишлаш жараёни жонли тарзда намойиш этилди.

Ўқув жараёни самарали тарзда ташкил этилди ҳамда ушбу тизим нотариусларда яхши тааъсурот уйғотди.

Ўқув семинари давомида давлат нотариал идоралари ходимлари ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларга мутахассисларнинг тегишли жавобларини олишди.