Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Бизнес-форум


Урганчда “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” II Республика бизнес-форуми ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.1.jpg

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Хоразм вилояти кенгаши томонидан ўтказилган форумда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ва келгуси вазифалар муҳокама этилди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Хоразм вилояти бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси, вилоят Адлия бошқармаси, вилоят Давлат солиқ бошқармаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят бошқармаси масъул ходимлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати шаҳар, туман кенгашларининг тренерлари, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ҳамда журналистлар иштирок этди.1.jpg

Бизнес форумнинг ҳудудий босқичи расмий очилиш маросимида “Камолот” ЁИҲ Ҳаракат қошида ташкил этилган “Ёш тадбиркор” консултатив марказлари фаолияти, ҳамда мамлакатимизда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш соҳасида иш олиб бораётган барча давлат ва нодавлат ташкилотлдар билан ижтимоий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш орқали ёш тадбиркорлар томонидан дуч келинаётган муаммоларни ҳал қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири эканлигига алоҳида тўхталди.

Шунингдек, “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” II Республика бизнес форумининг Хоразм вилоят тарғибот саралаш босқичлари давомида 150 нафар 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган ўз тадбиркорлик фаолиятига эга, мазкур соҳада камида бир йил тажрибага эга ёш тадбиркорлар форумда иштирок этиш учун анкеталар топширганлиги ҳамда ўз таклифларини билдирганликлари таъкидланди.

1.jpgТадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларнинг истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариши учун зарур шароитлар яратиш, интилиш ва ташаббусларини, айниқса, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган доимий эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

1.jpgМазкур ҳужжат ижроси доирасида вилоятда 2015-2016 йилларда касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларига тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Тадбирда анъанавий ўтказиб келинаётган “Менинг бизнес ғоям”, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” кўрик-танловлари, “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” лойиҳаси, “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” бизнес-форумини ўтказишнинг ташкилий жиҳатлари бўйича фикр алмашилди.

Банк, солиқ муассасалари мутахассислари томонидан ёшларга тадбиркорлик фаолиятига оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни расмийлаштириш, ёшлар тадбиркорлигини молиялаштириш ва кичик бизнесни кредитлаш, солиқ сиёсати, имтиёз ва преференциялар, техника-технологиялар, хомашё олиб келиш ва экспорт-импорт амалиётларини ривожлантириш, ёш бизнесменларга ер, жой, биноларни имтиёзли ажратиш каби масалалар юзасидан атрофлича маълумот берилди.