Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Билим ва иқтидор намойиши


Вилоят маънавият ва маърифат маркази ҳамда Урганч Давлат университетида "Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилиш ва барқарор экологик муҳитни яратиш" мавзусидаги илмий - амалий анжуман бўлиб ўтди. xorazm.jpgТадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, соҳа мутахассислари, талабалар, таниқли ва ёш олимлар иштирок этди. Анжуманда Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида экологик омилларнинг ўрни, мамлакатимиздаги экологик муҳит ва табиий шарт-шароитнинг барқарор ривожланишига таъсири, аҳоли саломатлиги, қишлоқ хўжалиги, экотуризмни ривожлантириш, фуқароларнинг экологик маданиятини ошириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашда замонавий технологиялардан фойдаланиш каби масалалар муҳокама этилди. Маълумки, табиатга зиён етказмасдан барқарор ривожланишни таъминлаш иқтисодиётнинг муҳим асосини ташкил этади. Тадбирда таъкидланганидек, бунга табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқаришга чиқиндисиз технологияларни жорий этиш, саноат ва маиший чиқиндиларни қайта ишлашни такомиллаштириш эвазига эришилади.

- Ушбу анжуманда талаба ёшларнинг табиатни муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги изланишлари кенг кўлам касб этаётгани намоён бўлди, - дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ж.Отажонов. - Бу борада экологик муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш эвазига табиий ресурслар, хом ашё ва электр энергиясини иқтисод қилишга қаратилган кўплаб илмий ишлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, экологик муаммоларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири ва уларни камайтириш чоралари, экологик тараққиётнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратиш, бебаҳо табиий ресурсларимиз муҳофазасини таъминлаш тўғрисидаги фикр-мулоҳазалар , экологик вазиятнинг асосий вазифаларига қаратилган таклифлар ҳам билдиридди.

Тадбирда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.