Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни


Президентимизнинг махсус фармонларига асосан 1993-йилдан буён ҳар йили 27 июнь куни мамлакатимизда матбуот ва ОАВ ходимлари куни томонидан кенг нишонланиб келинади.1.jpg

“Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан шу жабхада меҳнат қилаётган журналист қадрларни Президентимиз хар йили ўзининг самимий дил сўзлари билан қутлаб келади.

Давлатимиз ва юртбошимиз томонидан ғамхўрлик ва рахнамоликлар шунинг ўзидангина иборат эмас.

Матбуот ва оммавий ахборот ходимлари мехнатини қадрлаш ва рағбатлантириш мақсадида юртимизда “Олтин қалам” миллий мукофоти, “Йилнинг фаол журналисти”, “Енг улуғ ва енг азиз” танловлари жорий этилди ва уларни ғолибларини тақдирлаш анъанага айлантирилди.

Шунингдек ОАВ соҳасининг кўплаб тажрибали ходимлари хар йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист”, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, фахрий унвонлари ва мамлакатимиз нишонлари билан мукофотланиб келмоқда.

Юртимизда ОАВ фаолиятини такомиллаштириш, уни янада демократлаштириш, эмин-эркин фаолият юритиши, сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш юзасидан қатор ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган.

Хусусан, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”, “Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қатор қонунлар шулар жумласидандир.

Мамлакатимизда ОАВ фаолиятини демократлаштириш ва замон талаблари даражасига кўтариш, сўз ва матбуот эркинлиги кафолатлари сохасида амалга оширилаётган кенг кўламли тадбирлар ва қайд этилган қонун ҳужжатлари юртимизда матбуот, радио, телевидения, интернет журналистикасини жадал ривожлантириш ва унинг тармоқларини кенгайтиришга пухта замин яратди.

Бунинг натижаси ўлароқ оммавий ахборот воситаларининг сиёсий жараёнлардаги фаол ривожланиши жамиятимизда ошкоралик, очиқликни таъминлаш ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда таъсирчан тизимга эга бўлиб улгурди. Шу боис, мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб ахборот соҳасидаги ислоҳотлар тадрижий ва тизимли равишда олиб борилмоқда. Натижада, Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни демократик ислоҳотларни ҳаракатлантирувчи кучга айлантириш бўйича ўзига хос тажриба тўпланди.

Хусусан, Президентимизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси"да ҳам муҳим йўналишлардан бири сифатида ахборот соҳасида давлат томонидан олиб борилаётган сиёсат, сўз эркинлиги ва фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини изчил амалга оширишни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Ушбу концепцияга асосан давлатимиз раҳбари томонидан ОАВнинг молиявий ва иқтисодий мустақиллигини таъминлаш ғояси таклиф этилди. Унга кўра, "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги, "Оммaвий axборот воситaлaри фaолиятининг иқтисодий aсослaри тўғрисидa"ги, "Оммaвий axборот воситaлaрини дaвлaт томонидaн қўллaб-қуввaтлaш кaфолaтлaри тўғрисидa"ги ва "Телерадио эшиттиришлар тўғрисида"ги қонунлaрни ишлаб чиқиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилганлигини қайд этиш мумкин. 

1.jpgБу борада фуқароларнинг ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти билан боғлиқ ахборотлардан кенг хабардор бўлишини таъминловчи самарали ҳуқуқий механизмлар яратишга қаратилган "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Қонуннинг қабул қилиниши алоҳида аҳамиятга эга. Чунки, бу нафақат оммавий ахборот воситалари ходимлари зиммасига, балки бошқа маҳаллий ва давлат ҳокимияти ташкилотлари олдига ҳам муҳим вазифаларни қўяди.

Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш адлия органларининг устувор вазифаларидан бири саналади. Адлия органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасида амалга оширилаётган бу борадаги ҳамкорлик ишларини алоҳида эътироф этиш зарур бўлади. Хусусан бу борада Хоразм вилояти адлия бошқармаси билан вилоятдаги мавжуд оммавий ахборот воситалари ва республиканинг бир қатор оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасида салмоқли ишлар олиб борилмода.

Жумладан: жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари ҳамда ФҲДЁ бўлимлари томонидан оммавий ахборот воситалари орқали 250 дан зиёд ҳуқуқий тарғибот тадбирлари олиб борилган. Ушбу кенг кўламли ҳамкорлик юзасидан вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳар йили анъанавий тарзда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан вилоятдаги бир қатор оммавий ахборот воситалари ходимлари тақдирланиб, уларга самимий тилаклар йўлланиб келинмоқда.

Жорий йил 27 июнь куни ҳам ушбу анъана давом қилдирилиб, вилоятдаги бир қатор оммавий ахборот воситалари ходимлари байрам муносабати билан рағбатлантирилди.