Янгиликлар
“Ягона дарча” – тадбиркорлар хизматида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ягона дарча” марказлари фаолияти самарадорлигини ошириш, давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланишни кенг жорий этиш ва марказларни коммуникация хизматлари билан узлуксиз таъминлаш буйича чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Ўзбекистон РеспубликасиАдлия вазирлиги томонидан Хоразм вилоятида амалий-ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Хозирда марказлар замонавий компьютер техникалари ва мебель жиҳозлари билан таъминланиб, малакали мутахассислар билан тўлдирилган, марказларга мутахассисларни ишга қабул қилиш ва лавозимидан озод этиш адлия органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилмоқда.
Шу муддатдан бошлаб, “Ягона дарча” марказлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун бошқа давлат ва хўжалик бошқарув органларига тадбиркорлик субъектларидан бевосита ҳужжатлар қабул қилиш таъқиқланган.
Фармоннинг ижросини таъминлаш ва тадбиркорлик тузилмаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш сифати ҳамда улардан фойдаланиш имкониятларини тубдан ошириш ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида 2015 йилнинг 28 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга асосан 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб 16 та турдаги давлат хизматлари фақат “Ягона дарча” марказлари орқали амалга оширилиши ҳамда ушбу хизматлар рўйхатига босқичма-босқич қўшимчалар киритиб борилиши назарда тутилди.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари фақат давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматининг намунавий паспортлари ишлаб чиқилган.
Таҳлиллар натижасига кўра “Ягона дарча” марказлари орқали юборилган талабномалар бўйича давлат хизматлари кўрсатишда юзага келаётган муаммоларни бартараф қилиш ва давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан фикр алмашинилиб, тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.