Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Энди бюджет даромадлариҳам ғазна ижроси механизми билан тўлиқ қамраб олинади!


Хоразм вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси биланвазирликнинг масъул ходимлари, Хоразм вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари ҳамда ФҲДЁ бўлимлари ходимлари, шунингдек, вилоятдаги суд ижро бўлимлари суд ижрочилари, вилоят Ғазначилик бошқармаси, вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамда Марказий банкнинг худудий бош бошқармасининг масъул ходимлари иштирокида “Давлат божи ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини хисобга олиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан семинар машғулоти ўтказилди. Маълумки ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси давлат Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг2015 йил 31 декабрдаги Қарори билан тасдиқланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 5 феврал куни билан давлат рўйхатдан ўтказилган.

Семинарда, “2016 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари даромадларини ғазна ижроси механизми билан тўлиқ қамраб олинганидан кейинги даврда хисоб механизми қандай амалга оширилиши ва жорий қилинаётган янги хисоб тизимни эски тизимдан қандай фарқ қилиши” масалаларига кенг тушунтиришлар берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бош бухгалтери Тўрахон Бекбўтаев томонидан Адлия вазирлиги тизимида бюджет даромадлари хисоб-китобини юритишда юзага келган муаммолар ва уларни бартараф қилишда янги хисоб тизимининг роли тўғрисида тўхталиб ўтилди ва бу борада соҳада фаолият юритаётган ходимларга зарур кўрсатмалар берилди.