Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Йил дастури – амалда


Хоразм вилояти Хива туманидаги Тиббиёт коллежида “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури ижросини таъминлаш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди. 1.jpgДавра суҳбатида туман ФҲДЁ бўлими, туман Ҳотин-қизлар қўмитаси, туман Ички ишлар бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳамда ўқув-муассасасининг устозлари, шунингдек, ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

Давра суҳбати давомидаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги қарори ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган “Соғлом она ва бола йили” давлат Дастурининг мазмун-моҳияти юзасидан бир қатор маърузалар тингланди.

Жумладан; ушбу қарорда никоҳга кираётган шахсларнинг никоҳдан олдин тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаш учун тиббиёт ходимларининг масъулиятини кучайтириш, шу асосда туғма ва ирсий касалликлар сонини камайтириш ҳамда ушбу мақсадларда поликлиникаларни замонавий ташхис ускуналари билан жиҳозлаш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, мустаҳкам оила қуриш ва соғлом фарзанд туғилиши учун никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг муҳимлигини аҳоли кенг қатламлари онгига сингдиришга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориш;

қиз болаларни — бўлажак оналарни — жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда вояга етказиш, уларнинг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида албатта таълим олишини, замонавий билимлар ва касб-ҳунарларга эга бўлишларини таъминлаш, уларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашларида, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришларида асосий шарт ҳисобланган ҳаётга бўлган мустаҳкам нуқтаи назарни ва мустақил фикрлашни шакллантириш;

соғлом болани вояга етказишда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини янада ривожлантириш, болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этган ҳолда бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш вазифалари белгилаб берилганлиги қайд этилди.

1.jpgДавра суҳбати давомида қатнашганлар шунингдек таълим муассасасининг мазкур дастур юзасидан, шунингдек, аҳолининг репродуктив саломатлигини сақлаш борасида, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ҳусусида ушбу таълим муассасасида амалга оширилаётган ишлар, ўтказилаётган тарғибот тадбирлари ҳусусида қисқача ахборотини тингладилар.

Тадбир давомида таълим муассасаси талабаларининг ушбу масалалар бўйича муносабати кўргазмали тарзда ташкил этилди.

Кўргазмали чиқишлар таълим муассасасида тушунтириш ва тарғибот ишлари самарали йўлга қўйилганлиги, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлик сифатли амалга оширилаётганлигини кўрсатди.

Тадбир сўнггида ташкилотчилар томонидан бир қанча таклифлар билдирилиб ушбу соҳада ҳамкорликни ривожантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Давра суҳбати давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларга жавоблар олишди.