Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Сайловлар – демократия кўзгуси


Урганч шаҳар ҳокимлигида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, сайловга оид ҳужжатларнинг арҳивга топширилиши ва сақланиши” мавзусида семинар ўтказилди.1.jpg

Семинарда Марказий сайлов комиссияси аъзолари, вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари, ФЖШМҚМИ ҳудудий бўлими ва вилоят ҳокимлигининг вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда баён қилинган маърузаларга асосан кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида таъкидланганидек, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ўта муҳим бир мақсадга, яъни ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципини ҳаётга изчил татбиқ этиш, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини шакллантириш, марказда ва жойларда қонун чиқарувчи ва вакиллик ҳокимиятининг ваколатлари ҳамда назорат вазифаларининг ролини кучайтириш бўйича ғоят долзарб чора-тадбирларни белгилашга қаратилганлиги таъкидланди.

Бир сўз билан айтганда, сайловларнинг умумэътироф этилган халқаро нормалар ва принципларга жавоб бе­ра­диган норматив-ҳуқуқий базаси шаклланди. Марказий сайлов комиссияси бошчилигида ҳокимият органларига сайлов ўтказувчи комиссияларнинг яхлит мус­тақил тизими ташкил топди.­

Фуқаролар ва сиёсий партияларнинг сайлов жараёнларида эркин, фаол иштирок этиши учун замон талабларига жавоб берадиган ташкилий-ҳуқуқий, моддий-техник шароитлар яратилди. Мамлакатимиздаги сайловлар халқаро ҳуқуқ­нинг умумэътироф этилган норма ва тамойилларига тўлиқ мос ҳолда ўтказилишига эришилди.

Ўз навбатида семинарда қонунларни ташомиллаштириш борасидаги ишлар ҳам изчил давом қилдирилаётганлиги, буни биз ҳозирги кунда қабул қилинаётган янгидан-янги қонунлар мисолида ҳам кўришимиз мумкинлиги, бу борадаги энг сўнгги муҳим қадам Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши бўлганлиги қайд этилди.

Мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 28 та қонунига жумладан, 2 та Қонституциявий Қонун, шунингдек, 6 та кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

1.jpgЖумладан: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-прцессуал кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, Хўжалик-процессуал кодекси, Солиқ кодекси, Бюджет кодексларига тегишли ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш билан бир қаторда сайлов қонунчилигига ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган ўзгартириш ва кўшимчалар киритилди.

Хусусан, мазкур қонун билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов камиссияси тўғрисида”ги, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги, “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги қонунларига, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўғрисида”ги, “Ўбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги конституциявий қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги алоҳида таъкидланди.