Янгиликлар
Халқаро оила куни
Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги ялпи йиғилишида 1994 йилдан бошлаб 15 май кунини- Халқаро оила куни деб белгиланган.
Бугунги кунда халқаро оила кунини кенг нишонлаш мамлакатимизда ҳам анъана тусига кириб улгурган. Бу йил ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги қарори билан тасдиқланган “Соғлом она ва бола” йили давлат дастурининг 4-йўналиши 39-банди ижросини таъминлаш мақсадида 15-май халқаро оила кунини ўтказиш бўйича тадбирлар режаси тузилган. Шу муносаьат билан бугун республикамизнинг барча шаҳару-қишлоқларида бу байрам кенг нишонланмоқда. Шундан келиб чиқиб вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида мазкур кун муносабати билан байрам дастурлари ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар “Оила” деганда кўз ўнгимизга ота-она, фарзандлар, бобо-бувилар келади. Оила катта-кичик бўлиши мумкин. Оила ватан ичра-ватан.Бугунги кунда давлатимиз томонидан оилаларни айниқса ҳаётга эндигина қадам қўяётган ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида гапириб, ушбу кунларнинг қадрига етиш, Президентимиз яратиб бераётган имкониятлардан кенг фойдаланиш лозимлигини таъкидладилар.
Бизнинг мамлакатимизда оила-муқаддас даргоҳ, никоҳ эса бузилмас ришта бўлиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XIV боби оилага бағишланган. Конституциямизнинг 63-моддасида “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқий эга” деб мустаҳкамланган.
Тадбир дастури тумандаги бир қатор намунавий оилаларнинг фаол аъзолари ўртасидаги беллашувлар, ёшларнинг шодон куй-қўшиқлари, катта ёшдаги пиру-бадавлат отохон-у, онахонларнинг дил сўзлари билан ўзгача мазмун касб этди..
Тадбирнинг фаол иштирокчиларига ташкилотчиларнинг эсталик совғалари тақдим қилинди.