Янгиликлар
Ҳайъатнинг кенгайтирилган мажлиси
Бугун, вилоят адлия бошқармасида бошқарманинг 2016 йил 1 чораги давомидаги фаолияти сарҳисобига бағишланган кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда вилоят адлия бошқармаси ходимлари, унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ органлари ходимлари, шунингдек ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Мажлисда бошқарма томонидан 2016 йилнинг 1 чораги давомида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар мухокама қилинди.
Мажлисда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли ахборотлар тингланди.
бошқарма томонидан 67 та (шундан 19 таси мурожаат асосида) ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 68 та ташкилотларда аниқланган 4549 та қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш чоралари кўрилганлиги қайд этилди.
Шу билан бирга бошқарма томонидан киритилган тегишли таъсир чоралари натижасида назорат қилувчи органларнинг 25 та ва бошқа ташкилотларнинг 20 та жами 45 та ташкилотлар қабул қилган қарорлари бекор қилинган.
Шартнома интизомини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилган назорат тадбирлари бўйича киритилган 8 та тақдимнома натижасига кўра 730 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари ўз эгаларига қайтарилган.
Фаолиятини тиклаш мумкин бўлган 74 та тадбиркорлик субъектларибилан ўтказилган учрашувлар ҳамда кўрсатилган амалий ёрдам натижасида 59 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти тикланиб, уларда 114 дан ортиқ иш ўринлари яратилган.
7 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарда мониторинглар ўтказилиб улар фаолиятида учраши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш чоралари кўрилган.
Мажлис давомида “Ягона дарча” марказларининг фаолияти бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Хусусан, “ягона дарча” марказлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, уларда электрон ҳужжат айланишини кенг жорий этиш, идоралараро маълумотларни электрон айирбошлаш механизмини такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, ушбу даврда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида бошқарма томонидан 800 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилганлиги таъкидланди.
Мажлисда бошқарманинг ички тартиб-қоидалари, ходимларнинг меҳнат ва ижро интизоми билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.