Янгиликлар
Ораста қизлар
Хоразм вилоят Адлия бошқармаси ташаббуси билан Урганч туманидаги Ғойбу қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежида “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги барча умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида фаолият юритаётган “Ораста қизлар” тўгараги сардорлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.Тадбирда вилоят Адлия бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, вилоят Халқ таълими бошқармаси, вилоят “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, вилоят Хотин-қизлар қўмитасидан бир гурух вакиллар иштирок этишди.
Мазкур тадбирда муҳтарам Президентимиз И.А.Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи йўлида хизмат қилиш энг олий саодатдир” асаридаги “Қиз болани коллежни битирмасидан, ҳунар эгалламасидан кимки турмушга бермоқчи бўлса, билиб қўйинглар, мен бунга мутлақо қаршиман” деган сўзлари бош меъзон қилиб олинди.
Ушбу машғулотни ўтказишдан асосий мақсад Юртбошимизнинг “Қиз болани коллежни битирмасидан, ҳунар эгалламасидан кимки турмушга бермоқчи бўлса, билиб қўйинглар, мен бунга мутлақо қаршиман, Қиз бола, аввало, касб эгалласин, ўз фикрига эга бўлсин, ҳаётни англасин. Шундан кейин у ҳаётда ўз ўрнини топади, йўлини йўқотмайди. Юртимиздаги ҳар бир қиз бола – бу менинг қизим, менинг набирам ва уларни хафа қилишларига мен ҳеч қачон йўл қўймайман” – деган сўзлари орқали қизларга 12 йиллик мажбурий таълим жараёнининг муҳимлиги, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, репродуктив саломатликка таъсир этувчи омиллар билан таништириш ҳамда соғлом турмуш тарзини олиб боришга одатлантириш, чет элга чиқиб кетишга бўлган носоғлом “ҳавас”ни қоралашдан иборат бўлди.
Урганч туманидаги Маиший хизмат ва Саноат транспорт касб-хунар коллежи ўқувчилариўз тақдимотларидачет элга чиқиб кетишга бўлган носоғлом “ҳавас”ни қоралаш, 12 йиллик мажбурий таълим жараёнининг муҳимлиги, эрта турмуш ва унинг зарарли
Шунингдек тадбир давомида тумандаги 11-сон Болалар Мусиқа ва санъат мактаби “Ораста қизлари” томонидан тайёрланган “Биз соғлом авлодмиз” қўшиғи иштирокчилар эътибрига хавола этилди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар хулоса ўрнида ушбу тадбирга йиғилган ёшларга хурматли Президентимизнинг мазкур даъватларига қулоқ солишни, унинг мазмун-моҳиятини теран англашни, чет давлатлардаги пуч ваъдаларга учмаган ҳолда юртимизда ёшларга айниқса қиз болаларга яратилаётган имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда ўз ҳаётини тўғри ташкил қилишга даъват этилди.
Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга ҳамкор ташкилотларнинг эсталик совғалари топширилди.
Шунга ўхшаш тадбир Урганч шаҳридаги “Жинговус” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 94-сонли мактаб интернатида ҳам ўтказилди.