Янгиликлар
“Ягона дарча” имкониятлар маркази
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Хоразм вилоятида “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар фаолиятини ташкил этиш ва улар орқали давлат хизматлари кўрсатишга оид” Қўлланманинг тақдимоти, ҳамда “Ягона дарча” марказлари фаолиятида қонун ҳужжатларидаги янгиликлар бўйича хабардор қилиш мақсадидаҚонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси “LexUZ”дан кенг фойдаланиш амалиётига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Унда, “Ягона дарча” марказларининг масъул ходимлари, давлат хизматларини кўрсатувчи ва давлат хизматлари кўрсатишда иштирок этувчи бошқа ташкилотларнинг мутахассислари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.
Бундан ташқари, семинар машғулотида Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш ва тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида Ҳукуматимиз томонидан берилган топшириққа асосан манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамкорлигида амалга оширилган тадбирлар ҳақида тушунчалар берилди.
Шунингдек, семинар тадбири давомида:
- марказларнинг моддий техник базаси мустаҳкамланди.
Жумладан, Республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этилган “Ягона дарча” марказларига замонавий ташкилий техника ва компьютер ускуналари етказиб берилганлиги;
- марказларнинг кадрлар заҳираси шакллантирилиб, улар малакали мутахассислар билан тўлдирилди ҳамда марказга мутахассисларни ишга қабул қилиш ва лавозимидан озод этиш адлия органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилиши тартиби жорий этилганлиги;
- марказлар томонидан аризачиларга информацион ёрдам кўрсатиш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул маслаҳатлар бериши лозимлиги белгилаб қўйилганлиги яна бир бора таъкидланди.;
- “Ягона дарча” марказлари билан давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали амалга оширилиши белгиланди;
- қабул қилинган қонун ҳужжатларини “Ягона дарча” марказлари ходимлари ва тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида, 2015 йилнинг декабрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тегишли манфаатдор вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари томонидан 16 та давлат хизматларини кўрсатувчи ташкилотларнинг мутахассислари иштирокида ўқув семинарлари ўтказилди.
Бундан ташқари, ҳар ойда ҳудудий адлия органларининг масъул ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларини давлат рўхатидан ўтказиш ва “Ягона дарча” марказлари томонидан кўрсатилаётгандавлат хизматларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларинимазмун-моҳияти бўйича жойларда тадбиркорлик субъектлари учун“Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтмоқда.
Семинар давомида “Ягона дарча” марказлари ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ходимлари ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб олдидар.