Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Коррупция-миллий маънавий хафсизликка таҳдид


Хозирги кундаги глобал муаммолардан бири саналаётган коррупция инсон ва жамият ҳаётидаги энг зарарли иллатлардан бири саналади.1.jpg Шунга асосан бутун дунё давлатлари ўз ҳудудида, шунингдек халқаро ташкилотлар билан биргаликда жахон миқёсида мазкур иллатга қарши кураш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келмоқда. Шунга қарамасдан бу жирканч иллатнинг илдизини тўлиқлигича бартараф этишнинг уддасидан чиқиш муаммолигича қолмоқда. Ҳозирги даврда республикамизда ҳам бу борада анча ишлар амалга оширилиб келинмоқда, ҳусусан бир қатор хорижий ташкилотлар, шунингдек, ҳалқаро битимларга қўшилган ҳолда дунё ҳамжамияти билан биргаликда амалий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Шу юзадан келиб чиқиб, вилоят адлия бошқармаси ва Республика Маънавия-тарғибот маркази Хоразм вилояти бўлими билан ҳамкорликда вилоятдаги бир қатор ташкилотларда ушбу мавзуда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича амалий ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Мудофасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти Урганч бирлашган теҳника мактабида “Коррупция-миллий маънавий хафсизликка таҳдид” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда ҳозирги кунда Республикамизда каррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, бизнинг бу борадаги вазифаларимиз нималардан иборат эканлиги айтиб ўтилди. Бундан ташқари мухтарам Президентимизнинг “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида”,1.jpg “Ҳавсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида “Коррупция, энг аввало, уюшган жиноий тузилмаларга мададкор бўлиш ёки тўғридан-тўғри ёрдам бериш учун давлат хизматининг имкониятларидан фойдаланишдир” дея таъкидлаган гапларига алоҳида урғу берилди.

Жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўзини ва қўли остидаги масъул бўлган фарзандлари, оиласи, ходимларини огохликка ва ҳушёрликни кучайтиришга ундаши кераклиги, ҳалол меҳнат қилиши, ўз билими, куч-ғайрати ва ижобий қобилиятини сарфлаши лозимлиги қайд этилди. Демократик жамиятда фаровон яшаш учун, бу иллатлар қандай аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яхши англаб етмоғимиз кераклиги таъкидланди.