Янгиликлар
Оила мустаҳкамлиги учун масъулмиз
Хоразм вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Янгибозор тумани ФҲДЁ бўлими томонидан туман Хотин-қизлар қўмитаси, туман “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, Тиббиёт бирлашмасиҳамда туманнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раиси ва маслаҳатчилари иштирокида “Эрта турмуш ва эрта туғруқларнинг олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Ўразбаева кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни кун тартибидаги масалалар билан таништирди ва йиғилишнинг асосий мақсади 2016 йилни “Соғлом она ва бола йили” деб номланиши, бу юзадан қабул қилинган Давлат дастурининг ижросига қаратилганлигини алоҳида таъкидлади. Шундан келиб чиққан ҳолда давлат дастури доирасида тегишли чора-тадбирларни белгилаш ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида маҳаллаларда тушунтириш ишларини олиб бориш тўғрисида ўзининг таклифларини билдирди.
Давра суҳбати давомида туман ФҲДЁ бўлими мудираси А.Байжанова сўзга чиқиб, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида соғлом муҳитни яратишда ўзаро бир-бирини тушуниш, эр ва хотин, ота-она ва фарзандлар, қайнона ва келин, қўшнилар ўртасидаги илиқ муносабатларни шакллантириш орқали жамият ҳаётида тинчлик ва хотиржамликка эришиш ғояларини тарғиб қилиш тўғрисида батафсил гапириб ўтди. Бу юзадан тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишда маҳалланинг роли нимлардан иборат эканлиги, ФҲДЁ органлари билан айнан қандай масалаларда ҳамкорлик қилиш зарурлигини тушунтирилди. Мазкур масъулиятли ишларни амалга оширишда айниқса маҳалланинг фаол аъзоларини кенг жалб қилиш, мунтазам йиғилиш ва давра суҳбатларини ташкил этиш зарурлигига эътибор қаратилди.
Шунингдек, А.Байжонова фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгашининг 2015 йил 23 декабрдаги 73-сон мажлис баёни билан тасдиқланган Ўзбекистион Республикасида 2016 йилда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлар Дастурининг ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлининг Назорат режаси тасдиқланганлиги, ушбу назорат режанинг 5 бўлим 36-бандида назарда тутилган вазифаларни ижросини таъминлаш бўйича “Оила мустаҳкамлиги учун масъулмиз” номли тарғибот лойихаси асосида аҳоли ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишларини ишларини олиб бориш ва ташкил этишда албатта маҳалла маслаҳатчиларнинг фаол иштироки зарурлигини қайд этиб, уларни амалий ҳамкорликка чорлади.
Кун тартибидаги яна бир масла юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси шифокори З.Нуриева сўзга чиқиб, ёш оилаларнинг оила саломатлиги, фарзанд кўриш оралиғи бўйича келиб чиқаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича ҳамкорлик масалалари тўғрисида ўзининг таклиф ва мулоҳазаларини баён қилди.