Янгиликлар
ҲАЙЪАТ МАЖЛИСИ
Хоразм вилоят адлия бошқармасида 2015 йилги фаолият муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда бошқарма ходимлари, унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ органлари мудирлари шунингдек ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишда бошқарма томонидан 2015 йил давомида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, 2015 йил давомида Хоразм вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ органлари томонидан белгиланган режа асосида муайян ишлар амалга оширилди.
Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив хусусиятга эга бўлган 93 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, уларнинг 91 тасига расмий розилик берилган.
Адлия бошқармаси томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, шартномавий-ҳуқуқий интизомни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш борасида ўтказилган 135 та режа-тадбирлар давомида 13 мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида 651 та тақдимнома ва 703 та огоҳнома киритилиб, 422 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган, шундан 11 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, ҳокимликларнинг 49 та, назорат қилувчи органларнинг 24 та, жами 73 та қарорлари бекор қилинган.
Шунингдек, 2015 йил давомида Жисмоний ва юридик шахсларнинг 510 та мурожаатлари кўриб чиқилиб, 150 таси қаноатлантирилган. Шунингдек, “Ишонч телефон”ларига қилинган 19 та мурожаатларнинг 9 таси қаноатлантирилганлиги қайд этилиб бу борадаги ишларни жонлантириш бўйича алоҳида чора-тадбир белгилаб олинган.
Йиғилишда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан Ҳайъатнинг тегишли қарори қабул қилинди.