Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

ННТ фаолияти такомиллашмоқда


1.jpgМаълумки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йил 4 июндаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисида”ги ҳамда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқлари қабул қилинган ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолият натижалари бўйича адлия органларига тақдим этиладиган ҳисоботнинг янги шакли тасдиқланган. Мазкур буйруқлар ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан адлия бошқармасидан рўйҳатдан ўтган 80 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида янгидан тасдиқланган ҳисобот шаклини тўлдириш тартиби ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларни келишиш бўйича семинар ўтказилди.

1.jpgТадбирда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.Эшназаров сўзга чиқибнодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда уларнинг алоҳида бўлинмалари режалаштирилган тадбирлар тўғрисидаги ахборотни ёки режалаштирилган тадбирлар (конференциялар, семинарлар, тренинглар, йиғилишлар, акциялар ва шу кабиларнинг) рўйхатини ўз вақтида келишиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этишлари шартлиги, бундан ташқари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда уларнинг алоҳида бўлинмаларида раҳбар органининг янги таркиби сайланганда ёки раҳбар орган таркибида ўзгаришлар бўлганда раҳбар органлар қарорларининг нусхаси бир ой мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилиши зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларга тўлиқ жавоб олдилар.