Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Ҳаётимизнинг ҳуқуқий кафолати


1.jpgХоразм вилояти адлия бошқармаси ходимлари ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан вилоятдаги бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари билан биргаликда Конституциямиз қабул қилинганлигига 23 йилллиги муносабати билан жойларда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати”, “Ҳаётимизнинг ҳуқуқий кафолати” номли мавзуларда бир қатор ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирлар вилоятнинг барча туманлари марказлари, шунингдек, вилоятнинг энг чекка ҳудудларини ҳам тўлиқ қамраб олган ҳолда байрамона тарзда ташкил этилди.

Байрам тадбирлари вилоятнинг қайси ҳудудида ташкил этилишига қарамасдан ҳамма жойда бир нарсани - тингловчиларнинг юқори даражадаги кайфиятини, истиқлолимиз самараси бўлган тинчлик ва осойишталикка бўлган шукроналик ҳиссини, шунингдек, конституциямизга бўлган ҳурмат руҳини яққол сезиш мумкин.

Ҳар бир таълим муассасалари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларда конституциямиз мазмунига ҳамоҳанг тарғибот материаллари билан байрамона безатилганлигини алоҳида қайд этиш жоиз.

1.jpgЎтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларида тингловчиларга конституциямизнинг мазмун-моҳияти, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек, конституциямизда мустаҳкамланган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, мажбуриятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбирлар аҳолининг ҳуқуқий маданияти сезиларли ўсганлигини, уларнинг қонституция ва қонунларга ҳурмат ҳисси ошаётганлигини яққол кўрсатиб берди. Мазкур байрам тадбирлари қизғин савол–жавоблар, ёшларнинг конституция ва мустақиллик моҳиятига бағишланган саҳна кўринишлари ва куй қўшиқларга уланиб, тадбирнинг кўркига кўрк қўшди.