Янгиликлар
Давлатимиз байроғи-фахримиздир
Хонқа тумани 42-сон умумий ўрта-таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб “Давлатимиз байроғи-фахримиздир” мавзусида байрам дастури ташкиллаштирилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг қонуний асослари, “Ўзбекистон Республикасининг байроғи тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, байроғимизнинг нафақат давлатнинг расмий рамзий белгиси эканлиги, балки юртдошларимизнинг қалбидан, юрагидан жой олган фахр-ифтихор белгиси эканлиги хусусида алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг байроғи тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда давлат байроғини мамурий биноларга ўрнатиш, хорижий давлатларда, халқаро спорт мусобақаларида байроғимиздан фойдаланиш тартиблари, унга нисбатан фуқаролар қандай муносабатда бўлишлари ҳусусида сўз юритилди.
Байрам дастурида ўқувчилар юрт байроғи ҳақидаги ҳуқуқий билимларини намойиш этишди. Дастурда ёшлар байроқ тўғрисида, юрт мадҳи тўғрисидаги бир қатор замондош шоирларимизнинг шъерларини, шунингдек, ўзлари ижод қилган бир қатор қўшиқларни куйлаб беришди.
Байрам дастури савол-жавоблар ва бадий чиқишларга бой руҳда ўтди.