Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ


Хоразм вилоят адлия бошқармасининг Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. 1.jpg

Унда вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ органлари масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилишда, бошқарма ва унинг таркибидаги давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ органлари томонидан жорий йилнинг III чораги давомида амалга оширилган ишлар, хусусан ўтказилган тарғибот тадбирлари, аҳолига кўрсатилаётган юридик хизмат фаолияти, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат соҳасида қилинган ишлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида қилинган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама этилди.

Хоразм вилоят адлия бошқармаси унинг тизимидаги идораларнинг 2015 йилнинг 9-ойи давомидаги фаолияти таҳлили бошқарма томонидан функционал вазифаларнинг бажарилишини таъминлашда муайян ишлар амалга оширилганлигини кўрсатди.

Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив хусусиятга эга бўлган 62 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, уларнинг 60 тасига расмий розилик берилганлиги;

Адлия бошқармаси томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, шартномавий-ҳуқуқий интизомни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш борасида ўтказилган 111 та режа-тадбирлар давомида бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганлиги;

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида адлия бошқармаси томонидан 573 та тақдимнома ва 681 та огоҳнома киритилиб, 372 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 6 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, ҳокимликларнинг 33 та, бошқа назорат қилувчи органларнинг 12 та, жами 45 та қарорлари бекор қилинганлиги;

Айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича 81 та киритилган таклифдан 77 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилганлиги;

Тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳамда фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга киритилган 447 та даъво аризалардан 430 таси бўйича 854 млн 517 минг 600 сўм миқдорида маблағлар ўз эгаларига қайтарилди ва қолган даъво аризалар кўриб чиқилаётганлиги таъкидланди.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида 1977 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

1.jpgЎзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони ҳамда 2015 йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши алоҳида назоратга олинганлиги, давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ва муддатларига риоя этилиши, шу жумладан тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатишда, қонунчиликда белгиланган тартибни қийинлаштиришнинг ҳар хил усулларидан, жумладан рўйхатдан ўтиш ва лицензия олиш тартиб-таомилларини, шунингдек хусусий тадбиркорлик фаолиятига қаршилик қиладиган бошқа бюрократик тўсиқлардан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги устидан қатъий назорат олиб бориш қайд этилди.

Йиғилишда соҳа фаолиятида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, уларни келтириб чиқарган сабаб ва шарт-шароитлар ҳамда уларга йўл қўймаслик чоралари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди ва тегишли қарор қабул қилинди.