Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 31 октябрдан 6 ноябргача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 8 октябрдаги 37-сон «Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, тиббиёт асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан тиббиёт анжомларига бўлган минимал талабларга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 3 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2396-1 (2016 йил 9 февралда кучга киради).

2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 8 октябрдаги 38-сон «Тиббиёт муассасалари типлари ва ихтисослик турлари бўйича тиббий фаолият ҳажмига талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 3 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2399-1 (2015 йил 9 ноябрдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2015 йил 22 октябрдаги 33-сонли «Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 3 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2725 (2015 йил 9 ноябрдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 5 октябрдаги 2015-17-сонли «Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 6 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2000-4 (2015 йил 9 ноябрдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 8 октябрдаги 27/2-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 6 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2201-1 (2015 йил 9 ноябрдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 26 октябрдаги 8-2015-сонли «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 6 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1963-1 (2015 йил 9 ноябрдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2015 йил 2 ноябрдаги 01/09-26/24, 96-сонли «Хусусийлаштириш инвестиция фондининг соф активларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 6 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 703-3 (2015 йил 9 ноябрдан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2015 йил 3 ноябрдаги 11-сонли «Табиатни муҳофаза қилиш жамоатчи нозири тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 6 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 915-1 (2015 йил 9 ноябрдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган Хусусийлаштириш инвестиция фондининг соф активларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 703, 1999 йил 14 апрель), шунингдек унга ўзгартиришлар (рўйхат рақами 703-1, 2004 йил 28 август), (рўйхат рақами 703-2, 2009 йил 2 февраль).

Адлия вазирининг 2015 йил 6 ноябрдаги 339-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси коллегияси томонидан тасдиқланган Табиатни муҳофаза қилиш жамоатчи нозири тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 915, 2000 йил 30 март).

Адлия вазирининг 2015 йил 6 ноябрдаги 340-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.