Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 10 октябрдан 16 октябргача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 28 сентябрдаги 66-н-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида учиш ишларини ташкил этиш бўйича қоидалар»га (ЎзР АҚ-92) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 13 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1773-2 (2015 йил 19 октябрдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2015 йил 7 октябрдаги 5, 40, 88-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 13 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2717 (2015 йил 19 октябрдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 15 сентябрдаги 65-н-сонли «Фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг парвоз маълумотларини йиғиш, таҳлил қилиш, сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича авиация қоидаларини (ЎзР АҚ-123) тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 14 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2718 (2016 йил 19 январдан кучга киради).

4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 21-мҳ, 84-сонли «Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 14 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1189-1 (2015 йил 19 октябрдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2015 йил 12 октябрдаги 6-2015, 24-мҳ, 42-қ/қ-сонли «Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 15 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2719 (2015 йил 19 октябрдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг «Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2644, 2014 йил 30 декабрь).

Адлия вазирининг 2015 йил 13 октябрдаги 313-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг «Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2645, 2014 йил 30 декабрь).

Адлия вазирининг 2015 йил 15 октябрдаги 316-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.