Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

ЁШЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАРДАН АСРАШ


Бугунги ХХI асрда инсониятни даҳшатга солаётган нарса шубҳасиз - диний экстремизм, миссионерлик ва унинг салбий оқибатларидир. 1.jpgАйнан мазкур ёт ғоялар ёрдамида инсон онгини зарарлаш ва бунинг оқибатида дунё тинчлигига хавф солаётган кучлар ортиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Ҳозирда дунёнинг турли бурчакларида ислом давлати номи билан фаолият юритаётган ИШИД экстеримистик гуруҳи энг хавфли душман десак муболаға бўлмайди. Мазкур ташкилот ўзининг ғаразли мақсадига етишиш учун ўз сафига етарли даражада диний билимга эга бўлмаган фуқароларни жалб қилган холда турли давлатлар тинчлигига раҳна солмоқда. Мана шундай қалтис вазиятда биз инсонлардан доимо огоҳлик ва сергаклик, ҳамюртларимизни, ёшларимизни тўғри йўлга етаклаш ва уларни ўз орзу-умидларига етишишида бир жону-бир тан бўлиб харакат қилиш талаб этилади.

Хоразм вилояти адлия бошқармаси томонидан ҳам диний экстремизм, миссионерлик ва унинг салбий оқибатларини кенг жамоатчилик ва айниқса ёшлар орасида тушунтириш бўйича вилоят ИИБ, прокуратура, диний ташкилотлар ва бир қатор жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан: 2015 йил 17 сентябрда Урганч шаҳар 11, 5,1, 2-сон умумий ўрта таълим мактабларида “Диний экстремизм, миссионерликнинг салбий оқибатлари, уни олдини олишнинг ҳуқуқий асослари” ва “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (янги таҳрири) мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан бир қатор давра суҳбатлари ташкил этилди.

1.jpgТашкил этилган тарғибот тадбирларида ёшларга “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (янги таҳрири) мазмун-моҳияти қисқача тушунтирилиб, республикамизда ислом динига миллий қадрият сифатида қаралиши, аҳолимизнинг кўпчилик қисми ислом динига эътиқод қилиши, қишлоқ ҳудудларидаги мактабларда таълим-тарбия ишларининг самарасини кучайтириш, ўқитувчиларнинг малакаси ва ихтисосликлари ўз соҳаларига тўғри келмаслиги каби омиллар ҳам диний экстремистик руҳдаги оқимларнинг янада фаолроқ ҳаракат қилишларига замин яратиши мумкинлиги хусусида тушунтириш берилди.