Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

ТАДБИРКОР ВА ИМТИЁЗ


Хоразм вилоят адлия бошқармаси, Боғот туман давлат нотариал идоралари нотариуслари ва ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 21 август куни матбуотда эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни,1.jpg тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда таъкидланганидек, мазкур ҳужжат билан амалдаги 10 та кодекс ва 33 та қонунга тадбиркорликни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, хусусий сектор фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш, соҳага оид қонунчиликни янада либераллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, жиноят кодексига тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қилувчи бошқа жиноятлар деб номланувчи янги боб киритилди. Аниқроқ айтганда ушбу кодекс хусусий мулк ҳуқуқини бузиш, назорат органлари ходимларининг хўжалик субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш тартибига риоя этмаслик, бизнес вакилларининг фаолиятини ёки уларнинг банклардаги ҳисобварақалари бўйича операцияларини қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш, имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, хусусий сектор вакилларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга жалб этиш учун жавобгарлигини кучайтиришга қаратилган тегишли моддалар билан тўлдирилди.

Айни вақтда либераллаштириш доирасида савдо-сотиқ қоидалари, савдо ва воситачилик фаолияти соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар жиноий юрисдикциядан маъмурий юрисдикцияга ўтказилди.

1.jpgФуқаролик, Хўжалик-процессуал кодексларга киритилган ўзгартишлар эса хусусий мулкнинг дахлсизлиги, тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ҳимоя килишда суд ҳокимиятининг ролини янада мустаҳкамлашга қаратилган. Давра суҳбатида қонундаги янгиликлар нафақат иқтисодий, балки кўпгина ижтимоий масалаларни ҳам ҳал этиши аниқ мисолларда кўрсатиб ўтилди.

Давра суҳбатида адлия бошқармаси ва туман давлат нотариал идоралари нотариуслари ва ФҲДЁ бўлими мудирлари янги қонуннинг мазмун-моҳияти, унинг аҳамияти тўғрисида батафсил ахборот бердилар.

Коллеж талабалари ва ўқитувчилари ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича керакли маълумот олдилар.