Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

ХОНАДОНЛАРИМИЗ ФАРИШТАСИ


1.jpgУрганч шаҳар ФҲДЁ бўлими, Урганч шаҳар 3, 4, 6, 8 ва 9-сон давлат нотариал идоралари нотариуслари ҳамкорликда Урганч давлат университети қошидаги 2-сон академик лицейда “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури доирасида “Кексалар хонадонимиз файзи ва фариштасидир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида Урганч давлат университетининг 1 ва 2-босқич талабалари ва университет ўқитувчилари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар, Давлат дастурининг аҳамияти, Республикамизда кексаларга қаратилаётган эътибор, жумладан Дастурнинг биринчи бандида белгилаб ўтилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинаётганлиги нафақат кексаларга қаратилаётган эътибор балки уларнинг турмуш даражасининг яхшиланишига ҳам таъсир кўрсатаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Давлат нотариал идоралари ходимлари томонидан жойларда қарияларга эҳтиром кўрсатиш фақат фазилат бўлибгина қолмасдан, юксак инсоний ва конституциявий бурч ҳам эканлигини қайд этилганлиги бунинг яққол намунаси эканлиги хусусида алоҳида таъкидлаб ўтилди.

1.jpgБундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 23 апрелида қабул қилинган “Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941-1945-йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 100-сонли Қарори айнан кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг яққол намунаси эканлиги эътироф этиб ўтилди.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ижтимоий пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, оила ва жамиятда ёшларни ўзбек халқининг кўп асрлик қадрият ва анъаналари руҳида тарбиялашда кексаларнинг ўрнини мустаҳкамлашдек эзгу мақсадларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.