Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Саноат ярмаркаси


Урганч шаҳрида ўтказилган анъанавий вилоят ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида 181 корхона 400 турдан ортиқ маҳсулотларини намойиш қилди.1.JPG

Улар орасида пойабзал, гигиеник воситалар, сув фильтрлари, коррозияга қарши универсал қоплама, автомашиналар учун эҳтиёт қисмлар, спорт инвентарлари, қурилиш материаллари каби Маҳаллийлаштириш дастури асосида ишлаб чиқарилаётган ҳамда янгидан ўзлаштирилган 22 турдаги маҳсулотлар мавжуд.

Шунингдек, ярмаркада Урганч давлат университети олимлари ҳам ўз инновацион лойиҳа ва ишланмаларини тақдим этишди.

Икки кун давом этган мазкур кўргазмада ишлаб чиқарувчилар ва ис-теъмолчилар ўртасида умумий қиймати 7,5 миллиард сўмликдан зиёд 400 дан ортиқ шартнома имзоланди, экспорт бўйича эса 2,7 миллион АҚШ доллари миқ-дорида шартномалар тузилди.2.JPG

— Ушбу анъанавий ярмарка маҳсулотларимизни реклама қилиш баробарида, уларни мижозларга сотиш бўйича катта бозор вазифасини ҳам ўтаяпти, — дейди Янгиариқ туманидаги "Давруғ" хусусий фирмаси раҳбари Йўлдош Рўзметов. - Айни пайтда корхонамизда ўнлаб турдаги мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётир. Ярмаркада фаол иштирок этиб, 331 миллион сўмликдан ортиқ 25 та шартнома имзолашга муваффақ бўлдик.

Ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида 12 та номинация бўйича ғолиблар аниқланиб, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.