Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

ННТ фаолиятининг қонунчилик асослари


1.jpgХоразм вилоят адлия бошқармасида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш” ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йил 4 июндаги буйруғи билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисида”ги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йил 4 июндаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғининг мазмун-моҳияти юзасидан семинар ўтказилди.

Ушбу семинарда “Камолот” ЁИҲ вилоят ва туман Кенгашларининг масъул ходимлари иштирок этишди.

Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Абдуллаев ўз сўзида мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ республикамизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг принциплари конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйилгани ва уларнинг кенг ривожланиши

учун ташкилий-ҳуқуқий асослар яратилганлиги, истиқлол даврида мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларини самарали фаолият юритиши учун норматив-ҳуқуқий базаларни такомиллаштиришга катта эътибор қаратилганлиги, бугунги кунда уларнинг ҳуқуқий мақоми, роли ва аҳамиятини кучайтиришга қаратилган 200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор фармонлари, қарорлари ва Ҳукумат қарорлари қабул қилинган бўлиб, уларнинг ҳам сони йилдан-йилга ошиб бораётгани, бу эса фуқаролик жамияти ва унинг институтлари билан боғлиқ ижтимоий муносабатларнинг ривожланиб боришига катта имкониятлар яратаётганлиги, натижада мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг сафи янада кенгайиб бораётганлиги, фуқаролик жамиятини шакллантириш масаласи нақадар долзарб масала эканлигини юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан, қабул қилинган қонун ҳужжатларидан ҳам яққол кўриш мумкинлигини билдирди.

Шундан сўнг вилоят адлия бошқармасининг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими бошлиғи С.Авезов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йил 4 июндаги буйруғи билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг асосий мақсади нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан уларнинг алоҳида бўлинмалари, шунингдек халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари, диний ташкилотлар томонидан тадбирлар ўтказилишини, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан босма, аудиовизуал ҳамда бошқа материаллар тайёрланиши ва тарқатилишини адлия органлари билан келишиш тартибини белгилаши, мазкур низомда нодавлат нотижорат ташкилотлар қайси тадбирларни ўтказиш учун келишиш лозимлиги ёки қайси тадбирларни ўтказиш учун розилик олиниши шарт эмаслиги аниқ белгилаб қўйилганлиги ва тадбирлар тушунчасига аниқ таъриф берилганлигини қайд этди.

1.jpgШунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йил 4 июндаги буйруғи билан нодавлат нотижорат ташкилоти, шунингдек ҳудудий бўлинмаларнинг фаолияти тўғрисида ҳисобот шакллари тасдиқланганлиги, келгусида нодавлат нотижорат ташкилоти, шунингдек алоҳида бўлинмалар томонидан ташкилот фаолияти натижалари тўғрисидаги хисоботларни Адлия вазирлиги томонидан тасдиқ-ланган шакл бўйича тақдим этишлари лозимлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги Қарори билан асдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомда нодавлат нотижорат ташкилоти, шунингдек алоҳида бўлинмалар тегишли адлия органига ҳар йили 1 февралгача ўтган йилдаги ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича тақдим этишлари шартлиги белгилаб қўйилганлиги хусусида тўхталиб ўтилди.

Семинар йиғилиши давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари томонидан берилган саволларга тегишли тартибда асослантирилган жавоблар берилди ва амалдаги қонунчилик талаблари яна бир маротаба тушунтирилди.