Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ВА ГАЛДАГИ ВАЗИФАЛАР


1.jpgХоразм вилоят адлия бошқармасининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Хайъат йиғилишида вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ органлари томонидан 2015 йил 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар танқидий кўриб чиқилди ва келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралар ва ФҲДЁ органларининг масъул ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Абдуллаев Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан 2015 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида қилинган ишлар хусусида маъруза қилди.

Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив хусусиятга эга бўлган 55 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, уларнинг 53 тасига расмий розилик берилганлиги, адлия бошқармаси томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, шартномавий-ҳуқуқий интизомни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш борасида ўтказилган 102 та режа-тадбирлар давомида 10 мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганлиги ҳақида гапирилди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида адлия бошқармаси томонидан мансабдор шахслар номига 504 та тақдимнома ва 254 та огоҳнома киритилиб, 316 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 6 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, ҳокимликларнинг 14 та, назорат қилувчи органларнинг 12 та, жами 26 та ноқонуний қабул қилинган қарорлари бекор қилинганлиги, ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича 74 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб судларга киритилганлиги, тадбиркорлар, хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳамда фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга киритилган 446 та даъво аризаларидан 344 таси бўйича 724 млн 744 минг 900 сўм миқдоридаги маблағлар ўз эгаларига қайтарилди ва қолган даъво аризалар судда кўриб чиқилганлиги хусусида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг 381 та мурожаатлари кўриб чиқилиб, 99 таси қаноатлантирилди. “Ишонч телефони”га қилинган 11 та мурожаатнинг 7 таси қаноатлантирилганлиги, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида 1413 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилганлиги, фаолият юритаётган 71 та адвокатлик тузилмалари, шундан 60 та адвокатлик бюроси, 10 та адвокатлик фирмалари ва 1 та адвокатлар ҳайъати, жами 510 та, шундан 258 та нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат рўйхатига олинди, шунингдек 252 та нодавлат 1.jpgнотижорат ташкилотлари ҳисобга қўйилганлиги, давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан 116.805 та нотариал ҳаракатлар бажарилиб 7 млрд. 776 млн. сўм миқдорида давлат божи, 328 млн. сўм миқдорида герб йиғими ундирилди, 358 млн. сўмлик пуллик ҳуқуқий хизмат кўрсатилганлиги, ФҲДЁ органлари томонидан, ҳисобот даврида 28.201 та фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш қайд этилиб, 373 млн. сўм миқдорида давлат божи, 505 млн. сўм миқдорида герб йиғими ундирилди, 48 млн. сўмлик пуллик ҳуқуқий хизмат кўрсатилганлиги хусусида тўхталиб ўтилди.

Ҳайъат йиғилишида нафақат қилинган ишлар хусусида балки бошқарма ва тизимда йўл қўйилган камчиликларга хам тўхталиб ўтилди.

Йиғилиш якунида бошқарма ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ бўлимлари ходимларига ўз фаолиятларини янада кучайтириш бўйича тавсиялар берилди.