Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Нодавлат нотижорат ташкилотлари қўллаб-қувватланмоқда


Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ўтказилаётган давлат гранти танловларида Хоразм вилоятидаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаол иштирокини таъминлаш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмаси ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ННТлар раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори А.Тўраев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш юзасидан устувор вазифалар белгилаб берилганини таъкидлади.

– Фонд томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ҳамда муҳим давлат дастурларини бажаришга қаратилган ижтимоий лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Илҳом Отажонов. – Ўтган давр мобайнида давлат гранти маблағларидан самарали фойдаланаётган бир қанча ННТлар томонидан аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламлари, хотин-қизлар, ногиронлар, ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

– 2008-2012 йилларда ўтказилган грант танловларида вилоятимиздан 156 ННТ 172 лойиҳа билан иштирок этди, – дейди вилоят ҳокими ўринбосари М.Эрматов. – Мазкур танловларда 46 лойиҳа ғолиб деб топилиб, уларни молиялаш учун қарийб ярим миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Жорий йилда танловга тавсия этилаётган лойиҳаларда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикликни янада кучайтириш, ҳудудларни ривожлантиришда ННТлар ролини ошириш масалаларига алоҳида эътибор берилган.

Семинарда “Обод турмуш йили” Давлат дастури ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда уларнинг иштирокини кучайтириш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгиланди. Журналистларнинг мавзу юзасидан берган саволларига батафсил жавоб қайтарилди.