Янгиликлар
05
Кексаларни эъзозлаш ўзликни англаш
Ушбу тадбирга табаррук онахон ва отахонлар таклиф қилиниб, уларга давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар ва шароитлар ҳақида сўз юритилди.
Тадбирда туман ФҲДЁ бўлими мудираси М.Авезова томонидан “Оила, никох-маънавий камолот омили” мавзусида маъруза тингланди.
Туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Б.Бердиева сўзга чиқиб, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қуллаб қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига
ижтимоий пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, оила ва жамиятда ёшларни ўзбек халқининг кўп асрлик қадрият ва анъаналари руҳида тарбиялашда кексаларнинг ўрнини мустаҳкамлашдек эзгу мақсадларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидлади.
Тадбир сўнгида тумандаги энг фаол ва жамоат ишларида меҳнатини аямаган кекса отахонларимиз Чолиш шаҳарчасидан И.Болтаев, Ғойбу қишлоғидан Б.Ражабов, Ғалаба қишлоғидан Ш.Болтаев, Чоткўпир қишлоғидан А.Қуронбоевлар туман ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.