Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

ҲАКАМЛИК СУДИ: НИЗОЛАРНИ МУҚОБИЛ ҲАЛ ЭТИШ ВОСИТАСИ


Хоразм вилоят адлия бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Хоразм вилояти худудий бошкармаси ҳамкорлигида “Ўзбекистонда ҳакамлик судлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари” мавзусида илмий-амалий семинар ташкил килинди.Илмий-амалий семинарда “Ҳакамлик судлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, уларнинг низоларни ҳал қилишдаги роли ва аҳамияти”, “Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ ишларни хўжалик судлари томонидан кўришнинг ўзига хос хусусиятлари”, “Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ ишларни фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидаи кўриб чиқиш амалиёти”, “Ҳакамлик судлари қарорларини ижро қилиш тартиби ва муаммолари”га оид мавзуларда маърузалар тингланди.

1.jpg


Таъкидланганидек, мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг инсон ҳуқуқлари устуворлиги принципига асосланган мустаҳкам ҳуқуқий замини яратилди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, конституциявий қонунлари, кодекслар, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат замонавий ҳуқуқий ҳужжатлар услуксиз такомиллаштирилиб борилмоқда.

Ҳакамлик судларининг низоларни муқобил ҳал этишда асосий нодавлат орган сифатидаги фаолият кўлами йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Чунки бунинг учун мамлакатимизда ҳакамлик судлари фаолиятини тартибга солувчи бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасиниг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонунида ҳакамлик судлари фаолиятининг асосий принциплари, уларни ташкил этиш ва ҳисобини юритиш тартиби, мазкур судлар томонидан ҳал этиладиган низолар, ҳакамлик битими шакли ва мазмуни, ҳакамлик судьясига қўйиладигаи талаблар, ҳакамлик судининг таркибини шакллантириш, низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ харажатлар, ҳакамлик судининг ҳужжатлари, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори юзасидан низолашиш ва уни ижро этишга оид нормалар белгиланганлиги қайд қилинди.

Ҳакамлик судлари фуқаролик жамиятининг муҳим институтларидан бири бўлганлиги сабабли уларни ташкил этиш ва фаолият юритиши нафақат норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, балки уларни ташкил этаётган юридик шахсларнинг локал ҳужжатлари (доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг қоидалари, яъни низоми ва регламенти) билан ҳам тартибга солиниши унинг ўзига хос хусусияти эканлиги таъкидланди.

Семинарда ваколатли судлар (хўжалик судлари) томонидаи ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва уни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш билан боғлиқ ишларни кўришнинг ўзига хос хусусиятлари атрофлича ёритилиб, таҳлилий материаллар иштирокчиларга тақдим қилинди.

1.jpg

Ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини ижро қилиш икки хил усулда, яъни ихтиёрий ва мажбурий (ваколатли судлардан ижро варақасини олиш орқали) ижро қилинишига семинар қатнашчилари эътибори қаратилди ва бу борадаги муаммолар юзасидан атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ҳакамлик судларида низоларни тезкор, қонуний, адолатли ҳал қилиш кўп жиҳатдан ҳакамлик судьяларининг билим даражаси, амалий тажрибасига боғлиқлигига эътибор қаратилиб, уларни малакасини оширишнинг долзарб муаммолари семинар иштирокчилари томонидаи қизғин муҳокама қилинди.

Илмий-амалий семинар иштирокчилари ва маърузачилар томонидан ҳакамлик муҳокамасининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ваколатли судлар билан ҳакамлик судлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, ҳакамлик судьялари ва ҳакамлик судьялигига номзодларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасиии ошириш, низоларни кўриб чиқиш бўйича ҳакамлик судьялари ўртасида тажриба алмашиш, ҳакамлик судлари ҳал қилув қарорлари ижросиии таъминлаш каби масалалар бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.