Bog'lanish

Telefon
(+998 62) 226-05-37

Elektron manzil
xorazm@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

ҚОНУНЧИЛИК ТАРҒИБОТИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги Қарори билан тасдиқланган “Кексаларни эъзозлаш йили давлат Дастури” 1.jpgҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарорларининг мазмун-моҳияти юзасидан Урганч шаҳар ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида давлат бошқаруви органларининг масъул ходимлари иштирокида семинари ташкил этилди.

Сўзга чиққанлар, Давлат дастурининг аҳамияти, Республикамизда кексаларга қаратилаётган эътибор, жумладан Дастурнинг биринчи бандида белгилаб ўтилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинаётганлиги нафақат кексаларга қаратилаётган эътибор балки уларнинг турмуш даражасининг яхшиланишига ҳам таъсир кўрсатаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Бундан ташқари жойларда қарияларга эҳтиром кўрсатиш фақат фазилат бўлибгина қолмасдан, юксак инсоний ва конституциявий бурч ҳам эканлиги кайд этилганлиги бунинг яққол намунаси эканлиги хусусида сўз юритилди.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ижтимоий пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, 1.jpgоила ва жамиятда ёшларни ўзбек халқининг кўп асрлик қадрият ва анъаналари руҳида тарбиялашда кексаларнинг ўрнини мустаҳкамлашдек эзгу мақсадларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидлади.

Шундан сўнг, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-ум-сон “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори, “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низом мазмун-моҳияти, шунингдек, “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида юридик хизмат фаолияти, норма ижодкорлиги ҳамда қонун ҳужжатларини туркумлаштирилган ҳисобини юритиш” масалалари юзасидан ҳам иштирокчиларга маълумот берилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.